❗️Қашқадарёда Наврўз сайллари қачон ўтказилади?
Хабарингиз бор, жорий йил Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.
Шу муносабат билан, воҳамиз ҳудудларида халқ сайлларини ўтказиш куни ва жойи маълум бўлди. Хусусан:
➡️ Қарши тумани – 16 март,
Бешкент марказий ўйингоҳи;
➡️ Касби тумани - 16 март,
Туман марказидаги истироҳат боғи;
➡️ Деҳқонобод тумани - 16 март,
“Оқиртма” ва “Тоғайтемир” маҳаллалари орасидаги кенг яйловларда;
➡️ Миришкор тумани - 16 март,
Янги Миришкор МФЙ, туман марказий ўйингоҳи;
➡️ Муборак тумани - 17 март,
"Машъал" футбол клуби ўйингоҳи;
➡️ Чироқчи тумани - 17 март,
Наврўз МФЙ, “Ҳайитгул" сайилгоҳи;
➡️ Шаҳрисабз шаҳар - 18 март,
“Беруний” оромгоҳи;
➡️ Яккабоғ тумани - 18 март,
Туман марказий ўйингоҳи;
➡️ Қамаши тумани - 18 март,
Манғит маҳалласидаги очиқ майдон;
➡️ Кўкдала тумани - 18 март,
Наймансарой МФЙ, Наймансарой тепаликлари;
➡️ Косон тумани - 18 март,
Туман марказидаги Мустақиллик шох кўчаси майдони;
➡️ Ғузор тумани - 18 март,
Пачкамар МФЙдаги майдон;
➡️ Нишон тумани - 18 март,
“Истиқлол" истироҳат боғи;
➡️ Шаҳрисабз тумани - 18 март,
Лолистон МФЙ, "Зиё чашмалари" оромгоҳи;
➡️ Китоб тумани - 20 март,
Туман марказий ўйингоҳи;
➡️ Вилоятнинг асосий байрам сайли – 19 март, Қарши шаҳри билан бирга “Амфитеатр” мажмуасида концерт дастури ва истироҳат боғида халқ сайли тарзида ўтказилади.
❗️Изоҳ: Об-ҳавога қараб манзилларга ўзгартиришлар киритилганда ҳокимликлар телеграм каналида расмий эълон берилади.