Байрамофоблар ҳақида Қанақадир дунёвий байрам бўлди дегунча бизни радикал исломчиларимиз жиғибийрон бўлаверади. Янги йил, 8 март, 14 февраль..
Тушунмиман, бу бор-йўғи байрам бўлса. Бу байрамни нишонланиши динга қанақа қаршилик бўлиши мумкин? Ҳўп кимдир 8 мартда онасига, аёлига ёки синглисига гул беряпти, буни нимаси ёмон бўлиши мумкин? Бу совға улашиш орқали дин тахқирланадими? Нега булар бунчалик жунбушга келади дунёвий байрам келаверса?
Одамларга хурсандчилик улашадиган ҳар бир байрам нишонланишини ёмон томони йўқ. Унинг нишонланиши одамга қувонч олиб келади, озгина бўлса ҳам бахтли лахзаларни тақдим қилади ва у ўзини нишонланиши билан бошқа байрамларни (масалан диний) нишонланишига қаршилик қилмайди.
Сиз радикал исломчилар бўлсангиз шуни ҳам одамлардан кўп кўрасизлар, унга қарши тармоқларда онлайн жиход бошлайсиз. Мен фақат 8 мартда эмас, ҳар куни аёлимни ардоқлайман дейсиз. Амалда эса уни ягона унга тегишли бўлган байрамдан ҳам мосуво қиласиз ногирон идеалогиянгиз туфайли. Хотинни устига хотин олишни тарғиб қиладиган динингизда аёлларни ардоқлаш ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Битта шу ғояни ўзи аёлларга бўлган муносабатингизни очиб беради, қолганини гапирмай қўяверай.
Атрофга қарайсиз ва исломофобларни кўрасиз, шундан сўнг ҳайрон қоласиз, қаердан пайдо бўляпти булар деб. Улар ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди, улар сиздақа радикаллар туфайли динингизга нисбатан ишончсиз муносабатда бўлади. Ахир ўзингиз мантиқан ўйланг, оддий, бировга энг камида зарари тегмайдиган, кўпи билан олам-олам шодлик улашадиган байрамларга қарши курашни тарғиб қиладиган динингизга фобия уйғонмай яна нимага уйғонсин?
https://t.me/prizmauzb