Суюлтирилган газ балонлари эгаларига нега ўз вақтида етиб бормаяпти?Суюлтирилган газ баллонларининг ўз вақтида етказиб берилмаслиги аҳоли ўртасида норозиликларга сабаб бўлаётганди.
Бунга нима сабаб эканлиги очиқланди. Айтишларича, баллонларни ишлаб чиқарувчи корхоналар 27 минг тонна суюлтирилган газни етказиб беришга улгурмаган, натижада 1,36 миллион истеъмолчи ўз вақтида газ ололмабди.
Маълумот ўрнида, газ баллонининг нархи 32 минг сўм бўлиб, тўлов фақат ID-карта орқали амалга оширилади. Газ таъминоти ходимига пул берилмас экан.
Газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар бўлса, 1104 рақами ёки “E-gaz” автоматлаштирилган дастури орқали мурожаат қилиш мумкин.
👉
XORAZM KANAL
Биз ижтимоий тармоқларда
Telegram I
Facebook I
Instagram