Урганч RANCH технология университетининг янги кампуси фойдаланишга топширилди
✅ Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, замонавий стандартлар асосида барпо этилган ва жиҳозланган янги кампус университетда таълим-тарбия жараёнини янада юқори босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.
✅ Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 10 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилинди. Эътиборга молик жиҳати, янги бино учун зарур темир конструкциялар, мебель жиҳозлари четдан харид қилинмасдан, университет таъсисчиси бўлган “Урганчкорммаш” АЖ нинг ўзида ишлаб чиқарилиши натижасида анча маблағ тежаб қолинди.
✅ Университетнинг янги кампуси ишга тушиши билан 16 минг нафар талабага сифатли таълим бериш имконияти яратилди. Шунингдек, бу ердаги факультет ва кафедралар сони оширилиб, йўналишлар сони 36 тага етказилади. Янги барпо этилган талабалар турар жойи 400 ўринга мўлжалланган. Келгусида 50 млрд сўм маблағ эвазига яна бир талабалар турар жойи қурилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram