✅ Бугун мамлакатимиз Президентининг “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятимизда амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган вилоят селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, сектор раҳбарлари, Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
✅ Йиғилишда криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларга бириктирилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда вилоят идора ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида жорий йилнинг январь ойида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек, фаолияти намунали деб топилган профилактика инспекторлари ва уларга яқиндан кўмак бериб келаётган маслаҳатчи мураббийлар вилоят сектор раҳбарлари томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz Facebook Telegram Instagram Youtube