XORAZM FK muxlislari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Хоразм (Урганч) футбол клубининг мухлислари
Муаллиф: @yoshulli

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


❓«Хоразм» клубининг Суперлига (Олий Лига) тарихидаги энг яхши тўпурари ким? (тўғри жавоб эртага эълон қилинади) ❗️
Опрос
  •   Владимир Баранов
  •   Вали Султонов
  •   Ҳамза Жабборов
  •   Сарвар Ибодуллаев
  •   Зафар Полвонов
318 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Сардор Қобулжоновнинг сейвлари

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


🧤 «Хоразм» дарвозабони 1-тур рамзий жамоасига киритилди

Сардор Қобулжонов Championat нашри томонидан тузилган Суперлига 1-турининг рамзий жамоасидан жой олди.

Дарвозабон «Шўртан»га (2:0) қарши ўйиннинг кўплаб вазиятларида муқаррар голлардан сақлаб қолган эди.

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


⚽️ 2-тур ўйинлари 14 март куни бошланади

🚌 «Хоразм» 16 март куни Термизда «Сурхон» меҳмони бўлади.

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


⚽️ Суперлигада 1-тур ўйинлари қисман якунланди. «Хоразм» 2-ўринни эгаллаб турибди

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


🎙 «Хоразм» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов «Шўртан»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини айтди

▪️Футболчилардан миннатдорман. Фикримча, апрель ойига қадар шундай ўйинлар гувоҳи бўламиз. Суперлига даражаси анча юқори. Биз 15 йил деганда энг юқори дивизионга қайтдик. Бу жуда ёқимли ҳолат. Вилоят раҳбарларига ва клуб мутасаддиларига раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман.

▪️Биз жамоа таркибини тўлиқ янгиладик. Йигитларда ўйинни олдиндан ўқиш ва бир-бирининг ҳаракатларини тушунишда муаммолар кузатилмоқда. Ҳозирги кунда деярли барча жамоаларнинг ҳолати тенг, деб ўйлайман. Биз 18 нафар янги футболчини жалб этдик, бу янги жамоа тузганимиздан далолат. Вақт ўтиши билан «Хоразм» жамоасининг ўйини яхшиланиб бораверади. Бунга фақат бироз вақт керак.

▪️Мақсадимиз? Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Иштаҳа таом устида келади дейишади. Чемпионат қизғин паллага кирганида, бир тўхтамга келамиз. Биз 15 йиллик танаффусдан сўнг яна юқори дивизионга қайтдик. Менимча, Суперлигада жон сақлаб қолиш – дастлабки мақсадимиз бўлиши керак.

▪️Март ойида учта ўйин ўтказамиз. Апрель ойида эса Кубок баҳслари ҳам бошланади, 7 та баҳсда иштирок этамиз. Тахминан, май ойларида жамоа ўйини анча шаклланиб қолади, деб ўйлайман.

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


📹 Суперлига 1-туридан ўрин олган ХОРАЗМ 2-0 ШЎРТАН ўйинидаги голлар ва хавфли вазиятлар видеоси

➡️ 😎 YouTube

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


«Хоразм» мавсумни қийин ғалаба билан бошлади

«Хоразм» Суперлига 1-турида «Шўртан» билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб ишончлидек кўриниши мумкин, аммо ўйин оғир бўлди.

Биринчи бўлимда «Хоразм» устунлик қилди ва гол уриш учун бир неча яхши вазиятларни яратди. Аммо тўп рақиб дарвозасига бир марта кирди. 39-дақиқада Аброр Хўсинов тўпни аутдан жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар уни қайтара олмади ва Рустамжон Абдуҳамидов яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.

Бундан бироз олдинроқ Ҳазратжон Турсунқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси «Шўртан» дарвозаси тўсинига теккан эди.

Иккинчи бўлимда «Шўртан» ташаббусни қўлга (оёғига) олди. Ғузорликлар бир қанча хавфли вазиятларни уюштиришга муваффақ бўлди. «Хоразм» ҳимоячилари анча тер тўкишига тўғри келди. Бир қанча вазиятларда дарвозабон Сардор Қобулжонов «Хоразм»ни голдан қутқариб қолди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида рақибнинг олдинга ўтиб кетганидан фойдаланган «Хоразм» тезкор ҳужум уюштирди ва Муродбек Бобожонов узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 қилди.

«Хоразм» ҳар хил таймларни ўтказди. Биринчи таймда урганчликлар ишончли ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимни юрак ҳовучлаб томоша қилдик.

Суперлига, 1-тур
9 март, Тошкент вилояти, «Дўстлик» стадиони
ХОРАЗМ 2-0 ШЎРТАН
Голлар: Рустамжон Абдуҳамидов (39), Муродбек Бобожонов (90+6)


😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Муродбек Бобожоновнинг голи

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


☑️ ТУГАДИ
🏆 Суперлига, 1-тур
ХОРАЗМ 2-0 ШЎРТАН 🔵
⚽️ Голлар: Рустамжон Абдухамидов (39), Мурод Бобожонов (90+6)

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


📺 LIVE | 2-ТАЙМ
🏆 Суперлига, 1-тур
ХОРАЗМ 1-0 ШЎРТАН 🔵
⚽️ Гол: Рустамжон Абдуҳамидов (39)

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


⌛️ LIVE | ТАНАФФУС
🏆 Суперлига, 1-тур
ХОРАЗМ 1-0 ШЎРТАН 🔵
⚽️ Гол: Рустамжон Абдуҳамидов (39)

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Гол бошқа ракурсдан

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Рустамжон Абдуҳамидов ҳисобни очган вазият

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


📺 LIVE | 1-ТАЙМ
🏆 Суперлига, 1-тур
ХОРАЗМ 1-0 ШЎРТАН 🔵
⚽️ Гол: Рустамжон Абдуҳамидов (39)

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


📺 LIVE | 1-ТАЙМ
🏆 Суперлига, 1-тур
ХОРАЗМ 0-0 ШЎРТАН 🔵

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


⚽️ «Хоразм» - «Шўртан» (таркиблар)

🏆 Суперлига, 1-тур
📆 9 март
🏟 Тошкент вилояти, «Дўстлик» стадиони
ХОРАЗМ 👕 - 👕 ШЎРТАН 🔵
🕒 17:30
📺 Futbol TV
😎 YouTube
📍 Локация

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


Олға «Хоразм» - биз буни 15 йил кутдик!

❗️«Хоразм» Суперлигадаги иштирокини бошламоқда. Бугун хоразмлик футбол мухлисларининг нигоҳи Тошкент вилояти, «Дўстлик» стадионига қаратилади. Севимли жамоамиз 15 йиллик танаффусдан сўнг ўзбек футболининг юқори лигасида ўйнайди.

🤲 Ҳа, йил бошида биз буни кутмаган эдик. Аммо, тақдир бизга буни инъом қилди, шукрона айтамиз.

👏🏻 «Хоразм» Суперлигада ўйнамаслиги ҳам мумкин эди. Унинг ўрнига бошқа жамоалар кўз тикди. Аммо Хоразм вилояти раҳбарияти қатъият билан бу масалада мухлислар ёнини олди, футбол клубимизнинг Суперлигага қайтишида жуда катта ёрдам кўрсатди. «Хоразм» футбол клуби раҳбарияти қисқа муддат ичида янги жамоани шакллантириш учун зўр меҳнат қилди. Бош ҳомий Uztelecom ва яна бир ҳомий RANCH Texnologiya Universiteti️ молиявий маблағ билан қўллаб-қувватлади. Бугун Хоразмга Суперлига об-ҳавосининг қайтиши учун меҳнат қилган барчадан миннатдормиз!

🏟 Ҳа, ҳозирча кўпчилик севимли жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаш имкониятидан маҳрум. Аммо футболни «Хоразм» стадионига қайтариш борасида жуда катта ишлар бошлаб юборилган. Насиб қилса, чиройли, сунъий чим ётқизилган, замонавий прожекторлар билан жиҳозланган ажойиб стадионимизда тез орада ўйинларни кўришга муяссар бўламиз.

✅ «Хоразм» клуби қисқа муддат ичида Суперлигада тўп тепган тажрибали футболчилардан иборат жамоани йиғди. Улар орасида хорижлик легионерлар ҳам бор. Албатта, уларнинг бир-бирига мослашиб кетиши ва яхлит жамоа сифатида шаклланиши учун вақт керак. Футболчилар ва мураббийлар штабига бу ишда омад тилаймиз.

🎶 Бугун Жаҳонгир Отажонов ижросидаги бетакрор футбол мадҳиясини баралла куйлаб, севимли жамоамиздан фақат ғалаба кутамиз!

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


🚑 «Хоразм» клубининг уч нафар футболчиси соғлиғида жиддий муаммо аниқланди ☹️

ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди. Уларнинг 3 нафари «Хоразм» футболчиси. ЎФА футболчиларнинг исми-шарифини эълон қилмади.

❎ Энди бу футболчилар ихтисослашган марказларда қайта чуқур текширувдан ўтади.

❎ Уларга жисмоний юкламалар чекланади, машғулот ва ўйинларда иштирок этиши тақиқланади.

❎ Ушбу футболчилар лицензияси вақтинча чекланади.

😎 «Хоразм» ФК янгиликлари - @xorazm_fk


❓«Хоразм» «Шўртан»га қарши ўйинни қандай натижа билан якунлайди?
Опрос
  •   ✅ Йирик ғалаба
  •   ✔️ Кичик ҳисобдаги ғалаба
  •   ➖ Дуранг
  •   ✖️ Кичик ҳисобдаги мағлубият
  •   ❌ Йирик мағлубият
161 голосов

Показано 20 последних публикаций.