Репост из: Ғуломиддин Абдуллаев
#ЖАННАТ АҲЛИНИНГ УЧРАШУВИ...
Уларнинг учрашуви абадий жаннатда бўлади. Унинг кенглиги еру-осмонлар кенглигича бўлади. У ерда кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, башариятнинг қалбига келмаган нарсалар бўлади.
#Жаннатда суюкли инсонлар билан учрашиш учун фақатгина битта шарт бор: Бу дунёда Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш. Унинг калити “ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир!
#У ерда, жаннатда учрашувдан саодатга тўламиз. Суҳбат ажойиб бўлади, ҳамроҳлик бошқача бўлади. Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса бас, ўшалар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат берганлар билан бирга бўлишади. Ва улар билан бирга бўлиш қандай яхши!”, дейди.
#Жаннатдаги биринчи учрашувга нафсларимиз муштоқ бўлади. Руҳларимиз унга интилади. У лаҳзалар қанчалар гўзал бўлади! Ундан гўзали бўлмайди. Қанчалар саодатга тўламиз ўшанда! Ундан ошадиган саодат бўлмайди.
#Ўшанда бу дунёдаги умримиз мевасини терамиз. Уни қанчалар энтикиб орзу қиламиз! Бу лаҳзаларни қанчалар кутганмиз!
#Жаннатдаги илк учрашув биз билан абадий неъматлар учрашувидир. Жаннатдаги илк учрашувда ортда қолган машаққатлардан роҳат бор. Бизга ваъда қилинган муқим неъматлар бор!
#Ғам-ташвишсиз илк кун ўша ерда бўлади. У ерда келажак ҳақида фикр қилинмайди. Ҳаётнинг режасини қилмайсиз!
#У ерда фақатгина неъмат, неъмат ва абадий неъмат!
Дунёда ажралган суюкли инсонларимиз билан илк учрашув ўша ерда бўлади. У лаззатга ҳеч бир лаззат тенг кела олмайди. У ердаги неъматларга ҳеч бир неъмат ўхшамайди!
#Ё Раббий! У ерни қанчалар соғиндик! У ерга руҳимиз қанчалар муштоқ!
У ерга киришни сабр билан кутамиз!
#Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини у ерда жамлашини хабар беради. У ерда оталар, оналар, болалар учрашади. У ерда завжалар учрашади. Бу Аллоҳнинг фазлидир:
“Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирадилар. Сўнгра уларнинг ҳузурига ҳар эшикдан фаришталар кирадилар!”.
#Яъни, жаннатда аҳли-оила, оталар, ўғиллардан жаннатга муносиблари жамланишади. Кўзлар қувончга тўлади!
#Ҳатто улардан даражаси пастларини даражаси юқори бўлганларга қўшилади. Даражаси юқори бўлганлардан ҳеч нарса камайтирилмайди:
“Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарса камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз қилмиши гаровидир. Ва Биз уларга истаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик!”.
#Жаннатда юзта даража бор. Ҳар-бир даражанинг ораси еру-осмон қадардир. Фирдавс энг юқори даражадир. Жаннатнинг анҳорлари ўша ердан бошланади. Унинг тепасида Раҳмоннинг Арши бўлади.
#Жаннатда мусаффо асалдан, сутдан, хамрдан бўлган анҳорлар бор. Жаннат аҳли улардан ичиб лаззатланишади.
#Жаннат аҳли қаримайди. Кийимлари эскирмайди. У ерда бавл ва ғоит қилиш йўқ. У ерда бурундан ҳеч нарса келмайди. У ерда туфланмайди. У ерда тароқлар олтиндан бўлади. Бадандан чиқадиган терлар мушк каби бўлади.
#Жаннатда йиғламаймиз, хафа бўлмаймиз, рашк қилмаймиз, ҳасад қилмаймиз. Бу дунёдаги мўъминларнинг хотинлари жаннат маликалари бўлишади. Улар дунёда қилган ибодатлари сабабли ҳурлардан ҳам гўзалроқ, мукаммалроқ ва афзалроқ бўлишади!
#Мўъминлар жаннатда кўрадиган неъматларнинг энг буюги Аллоҳнинг жамолини кўришлари бўлади.
#Эй Роббим! Бизни ортида ғазабинг бўлмаган неъматлар ила неъматлантир!
#Дуо қилинглар, Аллоҳ барчамизни жаннатида неъматлантирсин, учраштирсин. Бу нарса Унга қийин эмас...