Ғаллаорол тумани Тиббиёт бирлашмасида жорий йилнинг 20 ноябр куни Тиббиёт бирлашмаси бош врачи С.Холмурзаев бош врач ўринбосари Т.Шаддаев бўлим бошлиғи Н.Шобутаев Ўз.ХДП Ғаллаорол туман Кенгаши раиси К.Усмонов ва боша маъсуллар иштирокида Тенг хуқуқ тенг имкониятлар лойихаси асосида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият хаётига интеграция жараёнида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ўрганиш жараёнини ўтқазди. Ғаллаорол туман Нақрач МФЙ Нақрач қишлоғида яшовчи фуқаро Бозорбоев Зохиржон Сарбозор МФЙ Сарбозор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Мамарасулова Жамилаларга касаллик холатларидан келиб чиқиб тегишли шифохоналарга йўлланмалар берилди. Ғаллаорол шахри Дўстлик МФЙ Чилангар кўчаси 10 уйда яшовчи 1954 йилда туғилган фуқаро Абдусатторова Буврайхоннинг ордер олиш борасидаги мурожаати тингланди ва унга хам меёрий хужжатлар тўплами асосида сўраган шифоханага кўрикдан ўтишга ордер берилиши белгиланди.