🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


“Сен туфайли, болажоним”...

Ривоят қилишларича Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу тунда намоз ўқир ва ором олаётган ўғлига қарата: “Сен туфайли, болажоним”, дея йиғлаб, “...Уларнинг оталари солиҳ киши эди...” (Каҳф сураси, 82-оят) оятини тиловат қилар эдилар.

Улуғ тобеъин Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен мана бу ўғлимни деб ҳам намозимни узунроқ қилиб ўқийман”.

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бир кишини қисқа намоз ўқиётганини кўриб, уни чақирдилар ва: “Биродар, намозда Парвардигорингдан сўрайдиган ҳожатинг йўқми? Мен намозимда Аллоҳдан, ҳатто тузни ҳам сўрайман”, дедилар.

"Меҳр ойи" китобидан

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
@xazrati_usmon


ИСЛОМ – АХЛОҚ ДИНИДИР!

Исломнинг энг катта дарси – ахлоқдир. Агар мусулмон бўлсангиз-у, лекин гўзал ахлоқингиз бўлмаса, демак, сиз исломдан ҳеч нарсани ўрганмабсиз!

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Ким сиздан ахлоқ жиҳатидан устун бўлса, демак, у дин жиҳатидан ҳам сиздан устундир. Чунки дин ахлоқдир!”

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@xazrati_usmon


Сира ӯкинманг

Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.
Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.
Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир.
Ўкинманг! Аллоҳ бандасига фақат яхшиликни раво кўради!

@xazrati_usmon


Эчкининг ҳаққи

Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.

Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.


Эчкининг ҳаққи!


#Оят

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оғаинингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!».

Ҳужурот сураси, 10-оят

@xazrati_usmon


#ҳикмат

Садақа қилувчи берган садақаси ҳали камбағалнинг қўлига етиб бормай туриб Аллоҳнинг ҳузурига етиб боришини билса эди, беришнинг лаззати олишнинг лаззатидан устунроқлигини ҳис қилган бўлар эди.

@xazrati_usmon


«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар».
(Ҳужурот, 6)


@xazrati_usmon


«Ким қуйидаги ўн оятни тонгда ўқиса, кечгача унга шайтон яқинлашмайди, кечки пайт ўқиса, тонггача унга шайтон яқинлашмайди, оиласи ва мол-давлатида ёмонлик кўрмайди. Уларни ақлдан озган кишига ўқилса, ҳуши ўзига келади: «Бақара сурасининг бошидан «муфлиҳун» сўзигача, оятул Курсий, ундан кейинги икки оят ва Бақара сурасининг охиридаги уч оят» (Имом Байҳақий ривояти).
@xazrati_usmon


Насиҳат

Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳаммомга изорсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин” - дедилар.
(Имом Термизий ривояти)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

@xazrati_usmon


Имом Шофеий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Ким Қуръонни ёд олса, ҳурмати ошади, ҳадис ёзган кишининг ҳужжати қувватли бўлади, фиқҳни ўрганган кишининг қадри улуғ бўлади, наҳв илмини ўрганган кишининг таъби нозик бўлади ва ким ўз нафсини ҳимоя қилмаса, илм уни ҳимоя қилмайди»деганлар.
@xazrati_usmon


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)

2025 ЙИЛ 30 ЯНВАР (1446ҳ - 30 РАЖАБ) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:26
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:26-12:36

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:05 |   | 06:50
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:45 |   | 15:55
☪️ Шом           ⏰ 17:30 |   | 17:30
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:46 |  | 18:56

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-31 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xazrati_usmon


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@xazrati_usmon


Дардига шифо топди

Бир киши Имом Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Муборакдан савол сўраб, шундай деди: «Эй Абу Абдурраҳмон, етти йилдан бери тиззамда (қон тўхтамайдиган) яра бор. Турли хил даволарини қилиб кўрдим, табиблардан сўрадим, фойдаси бўлмади». Абдуллоҳ ибн Муборак унга: «Бор, инсонлар сувга муҳтож бўлган жойни топгин-да, ўша ерда қудуқ кавлаб, сув чиқар. Ўша ердан булоқ чиқиб, сендаги қон тўхташини умид қиламан», деб жавоб берди. У инсон айтилган ишни қилиб, тузалиб кетди.

“Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар” китобидан.

@xazrati_usmon


Ризқ Роббимнинг қўлида

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!”.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди”.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Сеники бўлган нарса заиф бўлсангда сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсангда эриша олмайсан!”.
Биз ризқнинг маъносини тор олганмиз. Уни фақат молда деб ўйлаймиз. Бу хатодир ва ризқ мазмунига юзаки қарашдир. Кўп ризқлар борки, биз уларни ризқ санамаймиз. Чунки биз фақатгина чўнтакка кирган нарсани ризқ деб ўйлаб қолганмиз. Гўёки бошқа нарса ризқ эмас.
Оламда қалби тош хотинлар кўп. Аммо сени уйда кутиб ўтирадиган меҳрибон умр йўлдошинг ризқингдир.
Дунёда қалби қаттиқ эркаклар кўп. Агар сени ҳимоя қиладиган суюкли эринг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Ота-онасига оқ фарзандлар тиқилиб ётибди. Агар сенинг солиҳ фарзандларинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Бузуқ қизлар кўп оламда. Агар сени жаннатга олиб кирадиган солиҳа қизинг бўлса бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча кўзлар ухлай олмайди. Агар сен кечаси яхши ухлаётган бўлсанг бу сенинг ризқингдир.
Атрофинг тўла бемор. Агар сен соғ ва саломат бўлсанг бу сенинг ризқинг.
Дунёда оёғи кесилганлар кўп. Сенинг оёғинг бутун бўлса бу сенинг ризқинг.
Атрофингда кўрлар кўп. Сенинг кўзларинг очиқ бўлса бу сенинг ризқингдир.
Сенинг меҳрибон онанг бор. Қанча-қанча болаларнинг онаси йўқ. Бу сенинг ризқингдир.
Етимлар дунёни тўлдириб турганида сенинг отанг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Сен мусулмонсан. Атрофингда беш миллиард инсон дўзахга тушмоқда. Бу сенинг ризқингдир.
Ер юзидаги кўп аёллар дўзахга кирмоқда. Сен эса Роббингга итоат қилмоқдасан. Бу сенинг ризқингдир.
Сайёранинг кўп жойларида кишилар очликдан ўлмоқда. Сенинг эса ейишга бир неча хил таоминг бор. Бу сенинг ризқингдир.
Қанча-қанча аёллар кўчаларда тунашаяпти. Сенинг эса тунайдиган уйинг бор. Синглим, бу сенинг ризқингдир.
Атрофингда биродарларинг бор. Оламда эса ёлғиз инсонлар қанча! Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандларингни кўксингга босаяпсан. Қанча-қанча оналар гулдек фарзандларини қабрга қўйишган. Бу сенинг ризқингдир.
Башариятнинг ярми ўқишни билмайди. Сен эса ўқишни биласан. Бу сенинг ризқингдир.
Сенда овқат пиширишни ўргатадиган китобинг бор. Қанча –қанча аёллар овқат қилишга масаллиқ топа олишмайди. Бу сенинг ризқингдир.
Фарзандинг мактабга борганида қайтмаслигидан хавотир олиб қўлингни қалбинг устига қўйишинг ризқдир.
Қанча-қанча беморлар овқат ейишдан маҳрум бўлишганда сенинг иштаҳа билан овқат ейишинг ризқдир.
Қанча-қанча аёллар болаларига нонушта топиб бера олишмаётган пайтда сен эрталаб қаҳва ичиб ўтиришинг ризқдир.
Оламда кўп ризқлар борки, уларнинг қийматини мол билан ўлчаб бўлмайди. Аллоҳ сенга тақсим қилиб берган ризққа рози бўл, ана шунда энг бой инсон бўласан.
Бошқалар қўлидаги нарсаларга боқма , саодатли бўласан!

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon


Ризқ Роббимнинг қўлида!


#Ривоят

ЗАҲАР

Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа аъло кайфиятда қайтаётганди. Бозорга олиб борган молининг барчасини сотди. Йўлда бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхтади. Булоқ ёнидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин пулларини текшириб, халтачасини қўйнига солди-да, уйқуга кетди.

Бу ҳолатни дарахт устида бир қароқчи кузатиб турар эди. У хурсанд бўлиб кетди. У Ҳусайн амаки ухлаганда, секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Чўнтагидан қамиш пояси ва заҳарли қутини чиқарди. Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солди-да, уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади унга заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди. У энгашиб заҳар пуфлашни бошлаганда, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўз бошига етди.

Пайғамбаримиз ﷺнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат:
“Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради” (Имом Аҳмад ривояти).

@xazrati_usmon


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янгилик #Эълон

🔹30-январь соат 10:00 да "Навбаҳор" тантаналар мажмуасида илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтади

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


ОЛИЙ ДАРАЖАЛАРНИ ТАЛАБ ЭТИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللّهمّ إنّي أسألك خير المسألك و خير الدّعاء و خير النّجاح و خير العمل و خير الثواب و خير الحياة و خير الممات، و ثبّتني و ثقل موازيني و حقق إيماني وارفع درجتي و تقبّل صلاتي واغفر خطيئتي و أسألك الدّرجات العلي من الجنّة، آمين.

Ўқилиши: Алло˜ҳумма инний ас‘алука хойрол мас‘алати, ва хойрод дуъа˜, ва хойрон нажа˜ҳ, ва хойрол ъамал, ва хойрос сава˜б, ва хойрол хая˜ти, ва хойрол мама˜т, ва саббитни ва саққил мава˜зийний ва ҳаққиқ ийма˜ний, варфаъ дарожатий, ва тақоббал сола˜тий вағфир хотый‘атий ва ас‘алукад дарожа˜тал ъула˜ минал жаннаҳ, а˜мийн.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан сўрашликнинг яхшисини, дуонинг, нажотнинг, амалнинг, савобнинг, хаёт ҳамда ўлимнинг яхшисини сўрайман, мени собит қадам қил, торозиларимни оғир қил, имонимни мустаҳкам қил, даражамни кўтар, намозимни қабул эт, хатоларимни кечир, Сендан жаннатда олий даражаларни сўрайман, омийн.

Ал-Мустадрок 1 ж. 701 – бет. 1911 – р, Тобароний Муъжамул авсат 6 ж. 214 – бет. 6218 – р, Тобароний Муъжамул кабир 23 ж. 316 – бет. 717 – рақам ривояти.

@xazrati_usmon


#ҲИКМАТ

🌿 Бир кун келиб, керагидан ортиқ ғам чекканинггизни ва Аллоҳ Таоло ишларинггизни сиз ўйлаб орзу қилгандан ҳам яхшироқ тадбир қилиб қўйганини биласиз... Фақат, озгина вақт керак. Аллоҳ таолога қандай гумон қилсак ўшани оламиз..! Унга ишонинг ва гўзал гумон қилувчилардан бўлинг..!

@xazrati_usmon

Показано 20 последних публикаций.