ОНАМ...
Агар юзингдаги нурларни Она,
Йиғса қуёшдайин таралар эди...
Қиёси топилмас, зарра мехрингдан,
Бир эмас минг жаннат яралар эди...
Бутун олам луғат китобларидан,
Таърифинг қидириб сарсон одамзод...
Бедорман юрагим хитобларидан,
Фариштасан аммо йўқ сенда қанот...
Ўйланиб қоламан баъзида узоқ,
Эҳ ўғлинг ўзидан ортмай юрибди...
Бизлардан ортиниб замонага боқ,
Дунё сен туфайли гўзал турибди...
Бизни деб бошларинг, соғинди болиш,
Тиним билмадинг-а беминнатгинам,
Шунча йил бир оғиз қилмадинг нолиш,
Сабри тоғ мисоли, кўпҳимматгинам...
Кўзим ёшларидан, қоғозларда доғ,
Доғларнинг устидан ёзолмас қалам...
Шоир болам дея мақтайсан аммо,
Таъриф тополмадим кечиргин Онам...
Қўлимдан келгани хизматинг қилиш,
Майли шоирликни «устаси» қилсин,
Менку ёзолмадим, ёзаётганлар,
Онага қиёс йўқ, бир шуни билсин...
Менку ёзолмадим, ёзаётганлар,
Онага қиёс йўқ, бир шуни билсин...
👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg
Агар юзингдаги нурларни Она,
Йиғса қуёшдайин таралар эди...
Қиёси топилмас, зарра мехрингдан,
Бир эмас минг жаннат яралар эди...
Бутун олам луғат китобларидан,
Таърифинг қидириб сарсон одамзод...
Бедорман юрагим хитобларидан,
Фариштасан аммо йўқ сенда қанот...
Ўйланиб қоламан баъзида узоқ,
Эҳ ўғлинг ўзидан ортмай юрибди...
Бизлардан ортиниб замонага боқ,
Дунё сен туфайли гўзал турибди...
Бизни деб бошларинг, соғинди болиш,
Тиним билмадинг-а беминнатгинам,
Шунча йил бир оғиз қилмадинг нолиш,
Сабри тоғ мисоли, кўпҳимматгинам...
Кўзим ёшларидан, қоғозларда доғ,
Доғларнинг устидан ёзолмас қалам...
Шоир болам дея мақтайсан аммо,
Таъриф тополмадим кечиргин Онам...
Қўлимдан келгани хизматинг қилиш,
Майли шоирликни «устаси» қилсин,
Менку ёзолмадим, ёзаётганлар,
Онага қиёс йўқ, бир шуни билсин...
Менку ёзолмадим, ёзаётганлар,
Онага қиёс йўқ, бир шуни билсин...
👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg