ҚАДРИГА ЕТИНГ СИЗ, АЁЛИНГИЗНИ
Бу ҳаёт тўхтамай синовлар солар,
Зарбалар ортидан андоза олар,
Индамай жим туриб, курашиб борар,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Малҳамдир, шириндир ёқимли сўзи,
Меҳрда боқади бу қора кўзи,
Ўзини ўйламас ҳеч қачон ўзи,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Жонини беради рўзғори учун,
Курашиб яшайди боласи учун,
Ухламай чиқади хатто туну-кун,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Шифолар бўлади дардни даволаб,
Сабрини олдида тоғ кетар қулаб,
Совғалар олиб сиз, турингиз йўқлаб,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Онангиз ўйлангда, у ҳам онадир,
Тўғри ҳали кичик балким эркадир,
Парвариш қилсангиз гўзал лоладир,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Хаёли, ўйи бир, уйи тинч бўлсин,
Ҳамиша ҳар доим кўнгиллар тўлсин,
Камлар ҳеч тугамас ўша кам ўлсин,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
✍️ Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний
👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg
Бу ҳаёт тўхтамай синовлар солар,
Зарбалар ортидан андоза олар,
Индамай жим туриб, курашиб борар,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Малҳамдир, шириндир ёқимли сўзи,
Меҳрда боқади бу қора кўзи,
Ўзини ўйламас ҳеч қачон ўзи,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Жонини беради рўзғори учун,
Курашиб яшайди боласи учун,
Ухламай чиқади хатто туну-кун,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Шифолар бўлади дардни даволаб,
Сабрини олдида тоғ кетар қулаб,
Совғалар олиб сиз, турингиз йўқлаб,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Онангиз ўйлангда, у ҳам онадир,
Тўғри ҳали кичик балким эркадир,
Парвариш қилсангиз гўзал лоладир,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
Хаёли, ўйи бир, уйи тинч бўлсин,
Ҳамиша ҳар доим кўнгиллар тўлсин,
Камлар ҳеч тугамас ўша кам ўлсин,
Қадрига етинг сиз аёлингизни.
✍️ Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний
👑 ТОНГГИ САЛОМЛАР
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/Xayrli_tongg