#шарпа_билан_битим.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(295-қисм)
-Эртага сен хоҳлаганингдек унинг отаси билан гаплашман. Қадарингда шу аёл билан бундан кейин ризқингни биргалашиб баҳам кўриш битилган бўлса, бунга ҳеч ким тўсиқ бўлолмайди...
Отаси кифтига енгилгина қоқиб қўйгач, Фуаднинг оёқларига тикилиб қолди. Бой одамларнинг назарида пул ёрдам беролмайдиган масалалар кўпинча соғлиқ билан боғлиқ бўлади! Кейин эса ўлим...
"Шу сабабли ўлимдан бошқа ҳаммасининг иложиси бор!" деган тушунчада яшашади!
Фуаднинг оёққа туриши ҳам ҳозир Саид бин Тамим учун жуда узоқ чўзилгандек туюлиб кетди. Никоҳ маслаҳати бир ёқлик бўлгач, Герхард Хорстманни яна бир бор Олмониядан чорлаб, кўрик ўтказишни кўнглига тугаркан, вазмин ҳаракатлар билан ўрнидан турди.
Бироз энгашиб юргани сабабли- олд қисми салгина ерга тегиб турадиган биштининг этагидан илиб олганча секингина ташқарига йўналди.
Олдинда яна ўзи учун узоқ туюлган тун!
Бироқ Фуад бу сафар Алсу ўзига яқин жойда эканлигини ич-ичидан ҳис қиларкан, оҳисталик билан елкаларини ёстиққа ташлади. Кўз олдидан бугунги воқеалар кинотасмаси мисол ўтиб, жилмайди.
Муҳаббат баъзан чўкиб қолган елкаларни ҳам тоғдек тиккалай олади, инсоннинг ўзига ишончини орттириб, ҳаётга ва яшашга бўлган завқни қайтариб бераётгандек туюлади.
Ўтган тўққиз ойлик муддат Фуаднинг муҳаббат борасидаги тушунчаларини ҳам бутунлай ўзгартириб юборди. Бировга оғиз очиб, айтмагани билан ўзидан ўтганини фақат ўзи тушунди. Дастлабки ойлар шу сабабли тушкунлик билан кечганлиги ҳам рост!
Аёллар борасида не сабабдан омади келмаганини ўйлаб, таҳлил қиларкан, ногаҳонда у бир ҳақиқатни тушуниб қолди: Тақдир баъзан ўйнатиб туриб сабоқлар беради, кейин эса ўйлантиради. Фуад ҳам мана энди ўйлаяпти, чунки ўша сабоқ берувчи - унга ўйлаб олиши учун вақт берди!
Яшмани чин юракдан севди, кўзларини юмиб, онасига қарши бориб бўлса ҳам.. Кейин бу аёлнинг оловида яхшигина куйди... Уни бир лаҳза "ўзим куйган ўша олов оташида ёқаман" дея ўйлади-ю қандай Алсуга юзланганини ҳам сезмай қолди.
Кўрди: ҳаммасини олдиндан режалаштирганларнинг ҳам баъзан- дови юрмас экан! Беозоргина кўринган Алсу- унинг на зарига учди, на зўрига, на муҳаббат тиллашадиган кўзи, на ширин сўзларига... Ўзини ана ўша кажбас ишққа тутқун қилганича- ёнидан кетди... Суйганларидан куйиш ҳар банданинг қисматида бор эмиш...
Беихтиёр ҳалифаи рошидинларнинг бири-ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг гапларини эслади: "Аллоҳдан ўзга кимни-ки севсангиз, ҳам кўнгил қўйганларингиздан ажраласиз, ҳам Аллоҳнинг нажотидан..."
Агар шу ҳақиқатни ҳали ҳам тушуниб етмаганида бу ҳол яна неча марталаб такрор ва такрор содир бўлаверган бўлармиди?
Авваллари у ҳамма каби "кўп нарсани пул ҳал қилади!", "аёлларнинг энг гўзалига ҳам зар сочсанг, истакларини муҳайё эта олсанг, ширин сўзлар билан ўзингга мафтун қилсанг- ишинг ҳамиша битаверади!" дея ўйларди.
Фуад намозларини шу ҳолатида ўтириб бўлса ҳам адо этаркан, атига бир сафар қўрқа-писа кафтларини очиб, ўзи учун хайрли бўлган аёлни сўрашга жазм этди.
Шу куннинг эртасига эса ғалати тасоддифлар билан Алсу ёнига қайтди!
🍃Қиз ўстирмаган ота 🍃
Саид бин Тамим тонг саҳар ўз уйида янграган азон товушини эшитиб, ажабланганча соатига қаради.
"Ажаб, ким бизни намозга чорлади экан-а?!"
Шейҳа хоним бир четдан ҳаммасини кузатиб турарди. У эрига жилмайганча кечаги воқеаларни бир учидан бошлаб очиқлади. Ўзлари рус ва насрония дея таҳмин қилган бу тилласоч, хитой чиннисидек оқбадан, чиройли кўзлари билан одамларга ройишгина тикиладиган атиргул исли гўзал қиз- аслида бир умр исломда яшаган солиҳ одамнинг фарзанди экан...
Саид бин Тамим аввалгидан ҳам таъсирчан қиёфада курсига ўтириб қолди: бир пайтлар Яшманинг Фуадга келишига катта аёли Баҳиянинг гаплари сабаб ўзи жонбозлик кўрсатганди, ҳам ўртада Ишқ гапи бор эди...
Шейҳа ўшанда қон йиғлаганча, бу никоҳга аранг розилик берган...
(Давоми бор)