АЁЛЛАРНИНГ МИСВОК ИШЛАТИШИ
#поклик
❓1473-CАВОЛ: Аёл киши ҳам мисвок тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, аёллар ҳам тишларни тозалаш учун мисвок ишлатиши суннат амал. Мисвок фақат эркакларга хосланмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлар эдим” (Абу Довуд ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювишим учун менга берар эдилар. Мен аввал у мисвокни ишлатиб, кейин ювар эдим ва ўзларига қайтариб берардим” (Абу Довуд ривояти).
Ҳанафий фиқҳ манбаларида аёллар мисвок ўрнига сақичдан фойдаланиши мустаҳаб экани айтилган:
( قَوْلُهُ : كَمَا يَقُومُ الْعِلْكُ مَقَامَهُ ) أَيْ فِي الثَّوَابِ إذَا وُجِدَتْ النِّيَّةُ ، وَذَلِكَ أَنَّ الْمُوَاظَبَةَ عَلَيْهِ تُضْعِفُ أَسْنَانَهَا فَيُسْتَحَبُّ لَهَا فِعْلُهُ بَحْرٌ
"Ният билан қилинса, сақич мисвокнинг ўрнини босади. Чунки давомий мисвок ишлатиш аёлнинг тишларини заифлаштиради. Шу сабабли (тишларни поклаш учун) сақич аёл учун мустаҳабдир ("Ал-Баҳр ар-роиқ")" ("Ар-Радд ал-муҳтор").
Демак, таҳоратда аёллар мисвок, ёки бармоқлари, ёки замонавий тиш тозалаш воситаларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar