ДЕКРЕТГА 9-ОЙДАН ЧИҚСАМ БЎЛАДИМИ?
Фуқародан келган мурожаат:
Ҳомиладорман, январь ойида бола 7 ойлик бўлади, декретга чиқишим керак. Лекин мен 9-ойгача ишламоқчиман. Иш берувчим рухсат бермаяпти. Бу тўғрими?
Жавоб:
Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (умумий 126 кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
Нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўлади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳам ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида расмийлаштирилади. У даволаш-профилактика муассасаси томонидан ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб 126 календарь кунга берилади.
Қонунчиликда бошқа ҳужжатлар, хусусан, ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш тўғрисидаги аризаси (бола парваришлаш таътилида бўлгани каби) тақдим этилиши назарда тутилмаган.
Яъни, ҳомиладорлик ва туғиш таътили (декрет таътили) ходим томонидан асл ҳолида фойдаланиши шарт бўлган таътил ҳисобланади.
📌 Юқоридагиларга таянган ҳолда айтиш мумкинки, ҳомиладор ходим ҳомиладорлигининг 30-ҳафтасида (яъни, 7 ойлигидан) таътилга чиқиши ва бу таътилдан асл ҳолида тўлиқ фойдаланиши шарт. Чунки бу таътил ходимнинг хоҳишига кўра берилмайди. Иш берувчингизнинг ҳаракатлари тўғри.
👉@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi