Dunyo🌐TV


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Видео и фильмы


Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
👉 @Dunyo_tvbot

Реклама хизмати: @DT_REKLAMA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Видео и фильмы
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

🌤🌹 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊

✨Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!

👉 Dunyo🌐Tv


💥🦥 Бугун, 15 июль, кўплаб мамлакатларда дангасалар куни

Дангасалик тараққиётнинг двигательи эканлиги узоқ вақтдан бери исботланган. Ахир, дунёдаги барча улуғвор нарсаларни дангасалар ўйлаб топишган - ҳаётни янада осонлаштириш учун.

Дангаса дўстларга юбориб қўямиз

👉 Dunyo🌐Tv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Отанг ўтса...» 😢

Отанг ўтса, санчар улар камонини,
Йиғлаб-йиғлаб, ҳидлагайсан чопонини.
Уҳлаганда ўпиб қўйгин товонини,
Отанг бўлса, агар дўстим отанг бўлса!

👉 Dunyo🌐Tv. Обуна бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🥷🤕 Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиноий гуруҳ аъзолари турли давлат фуқаролари бўлиб, улар одамларга Telegramʼдан APK файллар юбориб келган.

Тошкент шаҳрида киберўғирлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Қайд этилишича, ушбу шахслар одамлар телефонига вирусли дастур юклаб, шахсий маълумотлар орқали банк карталаридан пул ўғирлаб келган.

👉 Dunyo🌐Tv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Тошкент шаҳар ПРОКУРАТУРАСИГА ФУҚАРО МУРОЖААТИ

Эсласангиз бундан бир неча ой олдин бир чақалоқни қўли докторлар сабаб кесиб ташланган эди. Ушбу гўдакни отаси мурожаат билан чиқиб ҳали ҳануз докторларга чора кўрилмаганидан норози!

Ҳолат юзасидан изоҳ кутиб қоламиз


👉 Dunyo🌐Tv


#Тезкор #Респект

🇺🇿Ўзбекистонлик 4 нафар мактаб ўқувчилари Халқаро Кимё Олимпиадасида (IChO 2025, Дубай) иштирок этиб, ҳаммаси совриндор бўлди. 2 та олтин, 2 та кумуш👏

🥇Олтин медал эгалари бўлган ўқувчиларнинг ҳар бирига 937 млн сўмдан пул мукофотлари берилади.

Ўқитувчиларга эса 168 МЛН 750 минг сўмдан.

🥈Кумуш медалчиларга562 млн сўмдан!

Ўқитувчиларга эса 93 млн 750 минг сўмдан берилади.

Ғолиблар рўйхати:

🥇 Далер Раҳимов - Абу Али ибн Сино мактаби ўқувчиси
(937 млн сўм мукофот)

🥇 Миржаҳон Муҳаммадов - Абу Али ибн Сино мактаби
(937 млн сўм)

🥈 Иброҳим Темуров- Олмалиқ, Бухоро мактаби
(562 млн сўм)

🥈 Билолиддин Зуҳриддинов - Абу Али ибн Сино мактаби
(562 млн сўм)

Фарзандларингизни ўқитинг. Энди Ўзбекистонда қайси ўқувчи фан олимпиадасида олтин олса қарийб 1 МЛРД сўм пул мукофоти олади!

Бу хабарни ота-оналарга ва группаларга юборинг.

👉 Dunyo🌐Tv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оғримаяптими...

👉 Dunyo🌐Tv

53k 0 441 273

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Туғруқхоналарда суюнчи пулига ўчлик ҳамон йўқолмаяпти

Тошкентдаги туғруқхонада вафот этган Гулнора Мираминовага ўлимидан аввал доялар суюнчи пули кам берилганини айтиб олдига кирган. Марҳуманинг қайнотасига кўра, доялар туғруқдан сўнг вафот этган аёлга суюнчи пули кам берилганидан шикоят қилган.

“Туққан куни соат 2:30 да олиб борган бўлса, соат 3:00 лардан ошганда туққан. Қайнонаси дарров ўша туғдирган аёлга, ёрдамчисига суюнчи пули берибди. Лекин туғдирган аёл келинимга кириб айтибди: “Қайнонанг менга кам пул берди”, дебди. “Унга кўп берди, менга кам”.  Ана у ёрдамчиси ҳам: “Менга ҳам кам берди”, дебди. Давлатдан пул оляптими? Ойлик оляптими? Кимдир берар. Умуман бермаса, ўрнидан туриб, уриб кетар эканми келинимни?  “Қайнонанг менга пул бермади, суюнчи пулини”, деб” дейди қайнота.


Канал
👉 Dunyo🌐Tv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бу машқлар сиз орзу қилган
қоматга эришишга ёрдам беради!


Ўзингизга сақлаб олинг ва яқинларингиз билан бўлишинг.

👉 Dunyo🌐Tv


⚡️ Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

У ўтган ойда президент ёрдамчиси лавозимидан олиниб, маслаҳатчи бўлганди. Энди эса президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакилига айланди. Бу лавозим маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилган.

👉 Dunyo🌐Tv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#АНА_ЖИННИЛИК
Тоғни тепасида 2 та қабр бор экан, қабр пастида эса тошлар бўлиб, одамлар шу тошларга сув сепиб ният қилиб ичишар экан😳🤦‍♂️


Айтишларича, бу Сурхондарёдаги Cангардак деган жойидаги ҳолат.

👉 Dunyo🌐Tv


❗️80 ёшли Зелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

👉 Dunyo🌐Tv


⚡️Шерзод Асадов янги лавозимга тайинланди

Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти раҳбари – Президентнинг матбуот котиби этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у аввалги — Президентнинг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди.

👉 Dunyo🌐Tv


❗️Сардор Умурзаков — Стратегик ривожланиш бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Comeback)

👉 Dunyo🌐Tv


❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

👉 Dunyo🌐Tv


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Аччиқ_ҳақиқат

100 йилдан кейин узоқ 2125-йил нималар содир бўлади?

Яқинларга юбориб қўямиз хулоса қилишсин!

👉 Dunyo🌐Tv


⚡️ Ўзбекистон ҳудудида 4 балли зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Бухоро вилоятига тўғри келди.

👉 Dunyo🌐Tv

62k 0 130 120

👍👍👍👍👍👍👍👍👍

Yozga sho‘ng‘ishga tayyormisiz? 🛟


Uzum Marketda kattalar va bolalar uchun basseynlar hamda suzish halqalari bor.
To‘plamdan qulay narxlarda buyurtma qiling.

➡️ Chilla mavsumi ⬅️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


❗️АОКА тугатилмоқда

Унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилади.

Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

👉 Dunyo🌐Tv

Показано 20 последних публикаций.