Омонатлар ҳақидаги янги қонун билан нималар ўзгарди?
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонунга бир қанча ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда банкларда омонатларнинг 200 млн сўмгача бўлган қисми кафолатланади.
Бу чегара ҳар бир банк учун алоҳида амал қилади. Мисол учун омонатчи 10 та банкда 200 млн сўмдан жами 2 млрд сўм пулини кафолатлаши мумкин.
2026 йилдан эътиборан банклар омонатларни 15 кун ичида, 2027 йилдан эса 7 кун ичида мижозларга қайтариши мажбурий бўлади.
Бу муддат аввал 83 кун эди.
Бундан ташқари энди фақат жисмоний шахслар эмас, юридик шахслар омонатлари ҳам кафолатланади.
Маълумот учун, айни пайтда банкдаги омонатчиларнинг 99,7 фоизи 200 млн сўмдан камроқ омонатларга эга.
👉 Обуна бўлинг
@xabarlar_ob_havo_dollar