5 фоизлик инфляция 2027 йилгача чўзилмоқда
Марказий банкнинг асосий мақсади инфляцияни доимий равишда 5 фоиз кўринишига олиб келиш ҳисобланади.
Бу мақсадга эришиш бир неча йилдан бери ортга сурилмоқда. Аслида ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонда инфляция 5 фоизни ташкил қилиши керак эди.
Бироқ пандемия таъсири, жаҳондаги геосиёсий вазият ва энергетик ислоҳотлар сабаб инфляцион таргетга эришиш кечикмоқда.
Сўнгги маълумотлар 5 фоизлик инфляция 2025 йил охирида бўлишини кўрсатаётган эди. Яқинда Марказий банк раиси ўринбосари бунга 2026 йилнинг II ярмида эришиш мумкинлигини айтди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган Бюджетномада эса инфляцион таргет 2027 йилга келиб тўлиқ 5 фоизга етиши кутилаётгани маълум бўлди.
Келгусида инфляция қуйидагича бўлиши прогноз қилинмоқда:
⏺2024 йил — 9 фоиз;
⏺2025 йил — 7 фоиз;
⏺2026 йил — 5-6 фоиз;
⏺2027 йил — 5 фоиз.
👉 Обуна бўлинг
@xabarlar_ob_havo_dollar