Қизлар комил бўлсин дедик баралла,
Ўз-ўзини боқсин бўлмасдан муҳтож.
Яшасин қийналмай қилиб таралла,
Оч қолмаса бўлди ҳамда яланғоч.
Ҳар не илм бўлса, ўргатдик, мана,
Ўргатдик бегона тилда сайрашни.
Қонунлар ҳаётда қилсин тантана –
Ўргатдик тилини қандай қайрашни.
Сочлар турмагию, юзнинг пардози,
Қандай ноз қилмакни, юрмак бехато;
Қўшиқ айтишни ҳам ўйнатиб созни,
Ўргатдик раҳбарлик илмини ҳатто.
Майли, гар қизиқса, овқат пиширсин,
Майли, тикиш тиксин – фитратида бор.
Истаса, Парижни, Лондонни кўрсин,
Эркин фикрласин, қилсин ихтиёр.
Бугун комиладир, олимадир у,
Маҳорат топдию замонага мос,
Эрга садоқатли бўлмоқ илми-ю,
Хотинлик қилишни билмайди, холос.
20. 09. 2024.
©Акром МАЛИК
Ўз-ўзини боқсин бўлмасдан муҳтож.
Яшасин қийналмай қилиб таралла,
Оч қолмаса бўлди ҳамда яланғоч.
Ҳар не илм бўлса, ўргатдик, мана,
Ўргатдик бегона тилда сайрашни.
Қонунлар ҳаётда қилсин тантана –
Ўргатдик тилини қандай қайрашни.
Сочлар турмагию, юзнинг пардози,
Қандай ноз қилмакни, юрмак бехато;
Қўшиқ айтишни ҳам ўйнатиб созни,
Ўргатдик раҳбарлик илмини ҳатто.
Майли, гар қизиқса, овқат пиширсин,
Майли, тикиш тиксин – фитратида бор.
Истаса, Парижни, Лондонни кўрсин,
Эркин фикрласин, қилсин ихтиёр.
Бугун комиладир, олимадир у,
Маҳорат топдию замонага мос,
Эрга садоқатли бўлмоқ илми-ю,
Хотинлик қилишни билмайди, холос.
20. 09. 2024.
©Акром МАЛИК