Солиқ қўмитасига бир гап бўлдиёв...
Ўзи куни-кеча Солиқ қўмитасининг банклар томонидан жисмоний шахслар карталарига 30 млн сўмдан ортиқ ўтказилган пуллар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси кескин танқид остида қолганди. Бугун эса «Тўйхона ноқонуний тикувчилик цехига айлантирилди» сарлавҳали жуда антиқа хабар чиқди.
Ўзбекистонда тиббий ниқоб етишмовчилиги жуда юқори бўлганлиги сабабли Ҳукумат зудликда қарор қабул қилиб, тиббиёт ниқобларни тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарди, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмаслигини маълум қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, аҳолида юзага келадиган ниқоб тақчиллигининг олдини олиш эди.
Наҳотки бундан солиқчиларимизнинг хабари бўлмаса? Ёки уларни фақат мусодара қилишга ақли етадими?
Карантин туфайли ҳамма жойлар ёпилди, халқ даромад тополмай қийналяпти, ишсизлик мислсиз даражада ошди. Шунақа пайтда 30 ёшли бир тадбиркор 183 кишини❗️ иш билан таъминлаган жойида солиқчилар келиб унинг 157 млн сўмлик маҳсулотини олиб қўйгани нимаси? Виждонинглар борми ўзи?
Бир томонда Ҳукумат тадбиркорларга рухсат ва енгиллик берсаю, бошқа томонда солиқчилар тадбиркор мулкини олиб қўйиб, фаолиятини тўхтатиб қўйса, бу нимаси? Карантин ҳамда фавқулодда ҳолат пайтида шу ишлар тўғрими?
@tosh_oyna