ХАЙРИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ СЎХ ВА ШОҲИМАРДОНГА ЕТИБ БОРДИ
Аввал хабар қилганимиздек, Рамазон ойи муносабати билан Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази томонидан Ўзбекистонга хайрия қилинган ун ва озиқ-овқат маҳсулотлари айни кунларда республикамиз бўйлаб кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда.
Худди шунингдек, Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғидаги 161 нафар ҳақдорларга ҳам ушу хайрия маҳсулотларини етказиш бошланди.
🌙 Xayriya qilish uchun ustiga bosing:👇
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay | ALIF | UNIRED

Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам мазкур хайрли амаллар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда уюшқоқликда ташкил этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳудудга етказилган хайрия карвонидаги маҳсулотларнинг ҳаммаси вилоятнинг анклав ҳудуди бўлмиш Сўх тумани ва Шоҳимардонга йўналтирилган, ўша ерда яшовчи кам таъминланган оилаларга берилиши белгиланганди. Шунга кўра, агентлик ва фонд ходимлари, Сўх тумани сектор раҳбарлари иштирокида катта хайрия тадбири ўтказилди. Тадбир давомида туманда яшовчи 300 та ижтимоий ҳимояга муҳтож олилаларга хайротлар тўлиқ топширилди.