ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА ЭҲТИЁЖМАНД ВА ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖЛАР
Аввал хабар берганимиздек, Қатар давлати ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш акцияси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига юздан ошиқ ногиронлик аравачалари ва 80 га яқин қўлтиқтаёқларни топширган эди. Айни пайтда улар ҳудудлар кесимида тақсимланиб, вилоятларда истиқомат қилиб келаётган, ногиронлик аравачаси ва қўлтиқтаёққа эҳтиёжи бўлган юртдошларимизга тарқатиб келинмоқда.
👇Телефонингиздан осонгина эҳсон қилинг.
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay | ALIF | UNIRED

Хусусан, яқинда Наманган вилоятида ана шу аравачалардан бир қисмини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, тадбир давомида эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигидаги идора масъуллари, идоранинг вилоят вакиллиги ва фонднинг Наманган вилояти филиали ходимлари, ҳомийлар иштирок этди. Шу куни кам таъминланган, эҳтиёжманд, ўзгалар парваришига муҳтож юртдошларимизга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 30 та каробка хайрия қилинди. Шунингдек, 10 дона ногиронлар аравачаси, 10 жуфт қўлтиқтаёқ ва 10 та озиқ-овқат маҳсулотлари каробкаси Наманган шаҳридаги “Саховат” уйида яшовчи ногиронлиги бор фуқароларга беғараз берилди.
👇Телефонингиздан осонгина эҳсон қилинг.
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay | ALIF | UNIRED