#иқтисодиёт #валюта #олтин #прогноз
Янги олтин прогнози — 3 700 долларGoldman Sachs 2025 йил учун олтин прогнозини
янгилади. Кутилма — йил охиригача
3 700 доллар (троя унцияси учун).
Таҳлилчилар 2026 йилнинг ўрталарига келиб олтин
4 000 долларга чиқишини прогноз қилмоқда.
UBS ҳам олтин прогнозини янгилади ва жорий йилда нарх
3 500 долларгача чиқишини кутмоқда.
Янги прогнозлар олтин нархи рекорд даражага — 3 245 долларга етганидан сўнг эълон қилинди.
Goldman Sachs йил бошида қимматбаҳо метал нархи максимум 3 000 доллар атрофида бўлишини
кутаётган эди. Энг
охирги прогноз 3 300 доллар эди.
Бироқ АҚШнинг импорт божлари ва Хитой билан савдо уруши нафақат олтин, балки бошқа активларга ҳам кутилмаган таъсир кўрсатди.
Айни пайтда олтин нархи 3 230 доллар атрофида бўлиб турибди. Марказий банкнинг олтин қуймалари эса 1 гр учун 1,38 млн сўмдан
сотилмоқда.
🌐 Манба: bankir
👇 Каналга уланиш:
https://t.me/+N6gYmFk1Da4zYWMy