Репост из: MINENERGY.UZ
Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобиль илова тест синовида ишга туширилди
Жорий йил ёз фаслида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET Billing Mobile” мобиль иловаси ишга туширилганида, истеъмолчилардан “Табиий газ истеъмоли учун ҳам худди шундай мобиль илова ишлаб чиқилса, дуруст бўларди”, деган кўплаб таклифлар билдирилганди.
Шу каби таклифлар инобатга олиниб, Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “Hudud Gaz Ta‘minot” мобиль иловаси тест синовида ишга туширилди.
Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин. Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.
Мазкур илова орқали истеъмолчилар бевосита кунлик ва ойлик кесимида табиий газ истеъмолини кузатиб бориш, хусусан, газ ҳисоб рақамларига тўлов қилиш ҳамда суюлтирилган газ истеъмолчилари ўз ҳисобларини тўлдириш ва бириктирилган баллонлар рўйхатини кўриб бориш имкониятига эга бўладилар.
Иловани юклаб олгандан кейин унга тегишли шахсий ҳисоб рақами ҳамда One ID хизмати орқали уланиш мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Veb-sayt