Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар доирасида пудратчи “China Geo Engineering Corporation” томонидан Тошкент ва Зангиота туманларидаги “Улуғбек”, “Тўлабек”, “Аччи-сой” ҳамда “8-сонли” сув қабул қилиш ва тарқатиш иншоотларини қуриш ва 226,9 км сув тармоғини тортиш ишлари тегишли масъуллар томонидан кўздан кечирилди.
Ўрганишда, амалга оширилган иш ҳажмлари ва молиялаштирилган пул маблағларини ўзлаштиришдаги қолоқликлар ҳамда бошқа камчиликлар танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Зангиота туманидаги 8-сув тақсимлаш иншоотини қуриш объектида ўтказилган ўрганишлар давомида масъулларга сув иншоотини синовдан ўтказиш, электр таъминотига улаш чораларини кўриш, ҳудуд ва атрофини ободонлаштириш ҳамда сифатсиз бажарилган сифатсиз ишларни зудлик билан бартараф қилиш чораларини кўрган ҳолда объектни белгиланган муддатда аҳолига фойдаланишга топшириш чораларини кўриш вазифалари юклатилди.
Шу билан бирга, Зангиота туманидаги “Улуғбек” ҳамда “Аччи-сой” сув тақсимлаш иншоотларида туман масъуллари томонидан ер билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилинишини таъминлаш ҳамда бош пудратчи “China Geo Engineering Corporation” томонидан амалга ошириш лозим бўлган қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинган ишчилар ва махсус техникалар сонини ошириш ва бошқа турдаги зарур маҳсулотларни объектларга олиб келиш ва фойдаланишга топшириш чораларни кўриш вазифаси юклатилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook