Президент топшириғининг ижроси
Тошкент шаҳридаги муҳим сув артерияларидан бири бўлган "Бўрижар" каналининг Сеул кўчасидан Чўпон Ота кўчасигача бўлган 3,2 км узунликдаги қисми замонавий технологиялар асосида бетонланмоқда. Ушбу муҳим инфратузилма лойиҳасида "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари Дуал таълим тизими асосида иштирок этмоқда.
Мазкур жараёнда университет мутахассислари гидротехника иншоотлари қурилишининг илғор усулларини татбиқ этиш, каналнинг сув ўтказиш қобилиятини ошириш ҳамда уни экологик жиҳатдан барқарор қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқмоқда. Шу билан бирга, талабаларга амалий тажриба орттириш, реал лойиҳа устида ишлаш ва гидротехник объектлар билан яқиндан танишиш имконияти яратилмоқда. Хусусан, “Гидротехника қурилиши” факультетининг 3-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ҳам айнан ушбу масканда ўтамоқдалар. Бу эса уларга даромад манбаи ҳам бўлиб турмоқда
—
Tiiame.uz |
Facebook |
Instagram |
Telegram |
Youtube