“1 kb” ва “1 fx” йиллик статистика ҳисоботини топширувчи тадбиркорлик субъектлари учун онлайн мулоқот ташкил этилди
Жорий йилнинг 28 февраль куни Статистика агентлиги томонидан 2024 йил якунлари бўйича йиллик “1 kb”, “1 fx” ва “1 mehnat” статистика ҳисоботларини тақдим этувчи тадбиркорлик субъектларига ҳисоботларини топширишда услубий ёрдам бериш мақсадида мулоқотлар ташкил этилди.
Ушбу oнлайн мулоқотларда “1 kb”, “1 fx” ва “1 mehnat” йиллик статистика ҳисоботларининг ҳар бир бўлими, улардаги кўрсаткичлар бўйича батафсил тушунтирилиб, ҳисобот топширувчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.
Oнлайн мулоқотлар 2025 йилнинг 10 март кунига қадар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари соат 10:00 дан 11:30 га қадар доимий тарзда ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, “1 kb” ва “1 fx” шакли статистика ҳисоботларини тақдим этиш муддати 2025 йилнинг 10 март санасида якунланади.
———
🇺🇿 Lotin
🇷🇺 Русский
🇬🇧 English
———
Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| Telegram | Instagram | Facebook | Youtube| X | LinkedIn