Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
✔️ 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажми 200 миллиард АҚШ долларига, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса камида 5 минг АҚШ долларига етказилади.
✔️ “2030 йилгача бўлган даврда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш стратегияси” ишлаб чиқилади.
✔️ 2030 йилга қадар саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 20 миллиард АҚШ долларидан 45 миллиард АҚШ долларига етказиш учун барча воситалар ишга солинади.
✔️ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали 2025 йилда энг юқори рейтингга эга тадбиркорлар 15 мингтага, 2030 йилга бориб 30 мингтага етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк