ЯНГИЛИК
Самарқандда 3 та тез тиббий ёрдам хизмати биноси фойдаланишга топширилди
Президентимизнинг 2022 йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бу йўналишда дастуриламал бўлаётир.
Мазкур қарор ижроси доирасида Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Пайариқ ва Самарқанд туманлари тез тиббий ёрдам хизмати бинолари қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Хусусан, Қўшработ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилиши учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада ҳудуднинг 142 минг нафар аҳолисига хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди.
Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам хизмати биноси қурилишига эса 1 миллиард 100 миллион сўм йўналтирилиб, ходимлар ва беморлар учун барча зарур қулайликлар яратилди. Табиийки, ҳудудда яшовчи 273 минг нафар аҳоли бундан мамнун.
Самарқанд тумани тез тиббий ёрдам биносида 1 миллиард 350 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ҳозир бу ерда тумандаги 272 минг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит мавжуд.
Мазкур муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан замонавий “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари доирасида тез тиббий ёрдамни такомиллаштиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.