Истиқболли корхона фаолияти кўздан кечирилди
Депутат О.Хамидов ҳудуддаги ўз ўрганишлари давомида Ғиждувон туманидаги “Усто Раҳмат” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Ушбу корхона 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, мана 10 йилдирки, МЧЖ мулкчилик шаклида фаолият юритиб келмоқда. Ҳар ойда бу ерда 10-15 мингтагача девор блоклари (шлакоблок) ишлаб чиқарилаяпти. Корхонада маҳаллий аҳоли вакилларидан 9 нафарининг бандлиги таъминланган.
Тумандаги “Дилкушо” массивининг “Гулшан” массивида иш юритиб келаётган мазкур корхонада Хитой давлатидан келтириб ўрнатилган ярим автомат ускуналаридан унумли фойдаланилаётганлиги ютуқлар омили бўлаяпти.
Депутут О.Хамидов корхона раҳбари Ж.Ахмедов билан суҳбат чоғида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлашда белгиланган кўрсаткичларга эришишга қаратилган бир қатор йўл-йўриқ ва тавсияларини берди.