Депутат Жонибек Матниёзов ўз сайловчилари ҳузурида
ЎзЛиДеП Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига 27-Имом ал-Бухорий сайлов округидан сайланган Жонибек Матниёзов ҳудуддаги С.Рахимов МФЙ аҳолиси билан ўтказилган учрашувлари доирасида нафақат ушбу маҳалла, балки унга туташ Ғ.Ғулом, Янгиобод, Наршахий, Кўкалдош МФЙларида амалга оширилаётган ободончилик ишлари билан қизиқиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, айрим мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Жумладан, 6050 нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётган С.Рахимов МФЙдаги “Аёллар” дафтари рўйхатида 157 нафар хотин-қизлар қайд этилган бўлиб, аҳоли вакилларидан 103 нафари бугунги кунда хорижий давлатларда ишлаб келмоқда.
Ўрганишлар чоғида халқ вакили Ж.Матниёзов Хўжа Ориф Моҳитобон кўчаси билан Озод кўчаси кесишмасида бўлганида бу ерда ёмғир сувлари тўпланиб қолганига гувоҳ бўлди.
Навбатдаги иситиш мавсумига кўпчилик жойларда бўлганидек, МФЙ ҳудудидаги 17-сон МТТда ҳам пухта ҳозирлик кўрилган. Бироқ, ушбу тарбия маскани ҳовлисидаги экин майдони бугунги кунда давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий дастури ижросини таъминлаш имконини бермаётгани ўрганишлар давомида аниқланди.
Вилоят қон қуйиш маркази кейинги пайтда бир қатор замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Грант асосида хориждан олиб келинган ПЦР аппарати улардан биридир. Депутат Ж.Матниёзов бу ерда бўлганида шу пайтгача ушбу зарур аппаратдан фойдаланилмаётганлигини кўрди. Ушбу муаммонинг ечими эса молиявий масала билан боғлиқ эканлиги аниқланди.
Ж.Матниёзов томонидан ўрганишлар давомида аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг ижроси назоратга олинадиган бўлди.