Ҳилола Юсупова: Уч авлод учрашуви – тажриба, ҳурмат ва келажакка ишонч уйғунлиги!
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 92-умумтаълим мактабида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" тадбири хотиралар, тажрибалар ва келажакка ишонч уйғунлашган учрашув бўлди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳилола Юсупова иштирок этиб, ёшларга ҳаётда муваффақиятга эришиш, Ватанга садоқат ва жамият равнақи йўлида ҳаракат қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, нуронийлардан ибрат олиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш зарурияти ҳақида сўз юритди.
Учрашувда шунингдек, Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари Дилрабо Набиева, вилоят Кенгаши депутати, "Юксалиш" халқаро ҳаракати раҳбари Наргиза Муҳаммадиева, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари ёшлар билан самимий мулоқот ўтказдилар. Улар ўз ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари ва ўзгаришлар давридаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Ҳилола Юсупова таъкидлаганидек, уч авлод мулоқоти – бу ўтмиш ва келажакни боғловчи муҳим кўприк! Шунинг учун ҳам бундай тадбирлар ёшларнинг келажакка ишончи ва уларнинг эзгу мақсад сари интилишига катта туртки беради.