O‘zLiDeP - Farg'ona


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Farg'ona viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞Murojaat uchun:
+99895-400-07-30

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


🟦🟦🟦🟦🟦 #yoshlar

😎O'zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi hamda
Farg'ona Politexnika instituti hamkorligida Yosh siyosatchilar ligasi loyihasi ishtirokchilari bilan ''Kelajak Avlod Siyosatchilari: Huquqiy Innovatsiyalar Forumi'' nomli navbatdagi ochiq muloqot tashkillandi⚡️

📝"Kelajak Avlod Siyosatchilari: Huquqiy Innovatsiyalar Forumi" – bu yosh huquqshunoslar, siyosatchilar, qonunchilik tashabbuskorlari va tadqiqotchilar uchun maxsus tashkil etilgan muhim platforma. Forumda huquqiy yangiliklar, qonunchilikdagi islohotlar, sun’iy intellektning huquqiy tizimga ta’siri va fuqarolik jamiyatining rivojlanishi kabi dolzarb mavzular keng muhokama qilinadi.

📝Tadbir davomida ekspertlar va siyosatchilar o‘z tajribalari bilan o‘rtoqlashadi, qonunchilik sohasida yangi innovatsion yondashuvlar taqdim etiladi. Shuningdek, yoshlarga huquqiy jarayonlarda faol ishtirok etish, ijtimoiy mas’uliyatni his qilish va zamonaviy huquqiy muhitni shakllantirish borasida o‘z fikrlarini bildirish imkoniyati yaratiladi.
🖐Kelajakni shakllantirishga tayyormisiz?
Unda huquqiy tafakkuringiz va innovatsion g‘oyalaringiz bilan bizga qo‘shiling!
Bu forum – siz kabi o‘zgarishlar sari intilayotgan yoshlar uchun ochiq maydon!

😎O‘zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi

📝Rasmiy sahifaga ulaning⚡️

Telegram Facebook Instagram


O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгашидаги Терак таги, Тут таги мфй ва Рухсор МЧЖ бошланғич партия ташкилотида партия дастурий вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш ва келгусида режаларни белгилаб олиш мақсадида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтказилган ҳисобот  йиғилишда O'zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, бошланғич ташкилотларини келгуси давр янги иш режалари тасдиқланди.

Сўзга чиққан O'zLiDeP шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаоллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони ва 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” га оид давлат дастури”даги белгиланган вазифаларни мазмун мохияти ҳамда Партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилинди.


Коррупсияга қарши кураш – ҳар кимнинг виждоний бурчи.

Коррупсия – ҳар қандай жамият ривожига ғов бўладиган энг катта иллатлардан бири. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда айнан шу мавзу атрофлича муҳокама қилиниб, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва келажакдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бу йиғилишдан асосий хулоса шуки, Ўзбекистонда коррупсияга қарши кураш бўйича олдинга улкан қадамлар ташланди.

Мамлакат халқаро шаффофлик рейтингида 138 поғона юқорилаб, Марказий Осиёда етакчи ўринга чиқди. Аммо бу борадаги кураш ҳали тўлиқ якунланган эмас – коррупсияни бутунлай йўқ қилиш учун ҳали олдинда узоқ йўл турибди.
Эришилган Ютуқларга тўхталадиган бўлсак
Коррупсияга қарши курашда фақат жазолаш билан кифояланмасдан, тизимни шаффоф ва адолатли қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда қуйидаги муҳим ислоҳотлар амалга оширилди:
Ер ажратиш тизими шаффофлашди.
Илгари фуқаролар ўзига ер олиш учун турли давлат идораларига қатнаб, ноҳалол йўллар билан масаласини ҳал қилишга мажбур эди. Эндиликда ер фақат ауцион орқали ажратилади ва коррупсия йўллари буткул ёпилди.
Қурилиш соҳасида катта ўзгаришлар рўй берди.
Илгари давлат лойиҳаларида фақат бир нечта таниш-билиш компаниялар иштирок этган бўлса, эндиликда "Шаффоф қурилиш" тизими орқали минглаб пудратчилар учун тенг имконият яратилди. Натижада, сўнгги 4 йилда 3,6 триллион сўм буджет маблағи тежаб қолинди!
Давлат харидларида шаффофлик таъминланди. Энди барча харидлар электрон тендерлар орқали амалга оширилади. Шу йўл билан 2023-йилда 14 триллион сўм буджет маблағи ноқонуний сарфланишининг олди олинди.
Таълим тизими коррупсиядан холи бўлди. Олий таълим муассасаларига кириш жараёни бутунлай рақамлаштирилди. Энди тест имтиҳонлари реал вақт режимида кузатилиб, натижаларга ҳеч қандай ташқи таъсир ўтказиб бўлмайди. Натижа?
Энди университетга фақат билим билан кириш мумкин!
Бу каби ислоҳотлар халқнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Энди давлат идоралари халқ хизматида бўлиши, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши лозимлиги кундек равшан.

Йиғилиш якунида Президент давлат идораларига аниқ топшириқлар берди. Эндиликда коррупсияга қарши кураш янги босқичга чиқиши лозим эканлиги таъкидланиб, вилоятлардаги коррупсияга қарши кураш кенгашларига халқ депутатлари раҳбарлик қилиши ҳамда уларнинг ҳаракатлари туман даражасига қадар туширилиши белгиланди. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тизими тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, фуқаролар ҳужжат олиш учун давлат идораларида сарсон бўлмайди.
Энди фуқаролар давлат хизматларига оид саволларга мобил телефон орқали тезкор жавоб олиши учун махсус сунъий интеллект тизими ишга туширилади.

Бугун Ўзбекистон коррупсияга қарши кураш борасида мисли кўрилмаган ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Давлат бошқарувида очиқлик, шаффофлик ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш тамойиллари асосий мезонга айланмоқда.
Шубҳасиз, коррупсияни бутунлай йўқ қилиш осон эмас. Лекин Президент илгари сурган стратегия ва режалаштирилган ислоҳотлар амалга оширилса, давлат бошқаруви янада адолатли, иқтисодиёт эса янада барқарор бўлади. Эндиликда барчамиз коррупсияга қарши курашни нафақат давлат масъулияти, балки жамиятнинг умумий бурчи деб билишимиз керак.

Коррупсиясиз келажак – бугундан бошланади!

Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати
Абдураҳмон Тоиров




O'zLiDeP Олтиариқ туман  Кенгаши томонидан  "Нурли обод" фермер хўжалиги қошидаги бошланғич партия ташкилотида  ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

Йиғилишда O'zLiDeP туман Кенгаши раиси, вилоят туман депутати Х.Рахимов олиб борди. Дастлаб Ўзбекистон Қахрамони Лола Муротова ёдга олиниб хотирланди, хаққига дуолар қилинди.

Шундан сўнг бошланғич партия ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, бошланғич ташкилотларни келгуси давр янги иш режалари тасдиқланди. БПТ раиси этиб Лола Муротованинг хайрли ишларини давом эттираётган издошларидан Неъматов Нурилло Назиржон ўғли тасдиқланди. Келгусида БПТни жонлантиришга келишиб олинди.

2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТларда амалга ошириладиган ишлар хусусида батафсил тушинчалар бериб ўтилди.


O'zLiDeP Ўзбекистон туман Кенгаши бошланғич партия ташкилотларида партия дастурий вазифаларини ҳаётга тадбиқ этиш ва келгусида режаларни белгилаб олиш мақсадида, аъзолар хатлови ва ҳисобот–сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.

🔹Йиғилишларда O'zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, Қодиров Шохжахон бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланиб келгуси давр янги иш режалари тасдиқланди.

🔹"Қайқубод" Мфй партия фаоллари «Ўзбекистон - 2030» стратегияси ва 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури” ва Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни ёшлар билан мулоқотдаги банкларга белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2025 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида  ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.


#_миллий_либос
#_челленж

Миллий либосларимиз қадриятларимиз ва маънавиятимиз тимсолидир!


Ҳар ҳафтанинг Жума куни юртимизда "Миллий либослар куни" сифатида кенг нишонланмоқда. Бу борада барча юртдошларимиз жонбозлик кўрсатиб, миллийлигимизни тараннум этмоқдалар.

Бу миллийлигимизни тарғиб этишда Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Амирабод ОШП мудири Ж.Мамажонов жамоаси ҳам катта ҳисса кўшмоқда.

Қисқа вақт давом этган йиғилишда Ж.Мамажонов, М.Абдуолимова ва O'zLiDeP Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Жамоловлар Халқаро Хотин-қизлар байрами билан табриклашди. Касаба уюшмаси томонидан байрам совғалари улашилди.


Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 15 февралидан ҳудудий бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилди.

O'zLiDeP Ёзёвон туман Кенгашида 52 та бошланғич партия ташкилотлари 4891 нафар партия аъзоларини бирлаштирган. Айни кунларда ушбу қуйи бўғинда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

✅Ёзёвон тумани Gaston МФЙда фаолият олиб бораётган бошланғич партия ташкилотининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2025 йил учун иш-режаси тасдиқлаб олинди.


Репост из: Yoshlar Parlamenti (Oliy Majlis Senati)
❗️❗️❗️ #korrupsiyaga_qarshi_kurash

Korrupsiya – har qanday jamiyat rivojiga g‘ov bo‘ladigan eng katta illatlardan biri. Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida o‘tgan kengaytirilgan yig‘ilishda aynan shu mavzu atroflicha muhokama qilinib, so‘nggi yillarda erishilgan yutuqlar, mavjud muammolar va kelajakdagi ustuvor vazifalar belgilab olindi.

🌍 Batafsil: https://shorturl.at/rlYzF

Abdurahmon Toirov
Oliy Majlis Senati huzuridagi Yoshlar parlamenti a'zosi

#Senat #yoshlar #parlament #siyosat

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube


#Табриклаймиз

Ҳурматли Асқарова Нигорахон Акбаровна !

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши жамоаси номидан сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз.

Сизни самимий қутлаб, мустаҳкам саломатлик, оилангизга тинчлик-тотувлик, қут-барака, ишларингизга муваффақият тилаймиз.

Ҳурмат билан, O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси ва жамоаси.


Ҳурматли партия фаоллари, депутатлар ва фидойи ходима аёллар!

Сизларни гўзаллик, нафосат ва меҳр-оқибат тимсоли бўлган байрам – 8-март, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бугун биз жамиятимизнинг таянчи, фарзандларимизнинг тарбиячиси, Ватанимизнинг муносиб келажагини бунёд этаётган муҳтарам аёлларни эҳтиром билан шарафлаймиз. Аёллар нафақат оиланинг мустаҳкамлиги, балки жамият тараққиётининг муҳим пойдевори ҳамдир. Айниқса, сиз – партиямизнинг фаол аъзолари, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотларида хизмат қилаётган аёлларимиз, ўз изланувчанлигингиз, ташаббускорлигингиз ва фидокорлигингиз билан катта ҳурматга сазоворсиз.

Сизларнинг сиёсий фаоллигингиз, жамиятдаги ўрнингиз йил сайин ортиб бораётгани бизни қувонтиради. Аёлларимиз давлат бошқаруви, иқтисодиёт, фан-таълим, маданият ва бошқа барча жабҳаларда муҳим вазифаларни адо этмоқда. Партиямиз сафида фаолият юритаётган опа-сингилларимизнинг ҳар бир ташаббуси, ҳар бир меҳнати Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.

Бугунги байрам муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт, оилавий фаровонлик ва янги зафарлар тилайман. Юзларингиздан табассум аримасин, ҳаётингиз доимо қувонч ва шодликка тўлсин! Эзгу ниятларингиз рўёбга чиқсин, ҳар доим ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлинг!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан: ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Р.И.Камалов

Показано 11 последних публикаций.