Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Грузияга киритмаслик ҳолатларига оид.
Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси кўп маротаба Грузия ҳукумати ва масъул идораларининг эътиборини ушбу масалага қаратган. Бироқ Ўзбекистон фуқароларининг Грузия давлатига киришига норасмий рад этиш ҳолатлари давом этмоқда. Бундай ҳодисаларни кескин қисқартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси авиачипталар сотилишидан олдин “Uzbekistan Airways” АЖ ҳамда Грузия шаҳарларига чартер парвозларини амалга ошираётган бошқа хусусий авиакомпанияларга фуқароларни
ўз сафарларини пухта режалаштиришлари тўғрисида қатъий огоҳлантиришни тавсия қилган. Хусусан, ортга қайтиш авиачиптасини сотиб олиш, меҳмонхона банд қилинганлиги тасдиғини тақдим этиш, етарлича хорижий валютадаги нақд пулга эга бўлиш, олдиндан суғурта расмийлаштириш, чегара хизмати ходимларининг саволларига аниқ жавоб бериш қобилияти ва бошқа муҳим масалаларга эътибор қаратиш зарур.