Репост из: Samarqand viloyati XTB
УСТОЗЛАР ҒАМХЎРЛИКДАН ШОД
Мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан ўқитувчиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кун сайин ортиб бормоқда. Ана шундай хайрли саъй-ҳаракатларни давом эттириб, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан соҳада меҳнат қилаётган барча устоз-мураббийлар учун арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Унинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, шаҳар ҳокими в.б. Бобурмирзо Облақулов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов, “Zarafshon” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев ва бошқалар халқ фарзандига таълим-тарбия бераётган фидойи ва жонкуяр устоз-мураббийларга бундай шароитлар яратилаётгани уларнинг ўз касбига садоқат ва меҳр билан ёндашишига хизмат қилишини таъкидлашди.
—Бир вақтлар айни шу вақт барчамиз пахтада бўлардик, — Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби директори Дилбар Мавлонова. — Энди эса эътибор ва ғамхўрликдамиз. Бугун айнан биз, устоз ва мураббийлар учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасининг ташкил этилганлигидан ҳам бошимиз кўкка етди. Ўзимиз учун зарур сифатли маҳсулотларни деярли ярим нархида харид қилдик. Масалан, бозорда 1 килограмм гуруч 12 минг сўм, бу ерда эса ўша сифатли гуручлар 6000, 7000 сўмдан сотилмоқда. Мактабимиз жамоаси билан ярмаркага келиб, нафақат маҳсулотлар харид қилдик, балки, маданий ҳордиқ чиқардик.
—Бундай ярмарка биз, ўқитувчилар учун илк бор ташкил этилди, — дейди Нодира Исабекова. — Бунинг учун ислоҳотларни бошида турган Президентимиздан, ташаббус кўрсатиб, айнан ўқитувчилар учун озиқ-овқат ярмаркасини ташкил этган вилоят ҳокимимиздан ниҳоятда миннатдормиз. Маҳсулотларнинг ҳам арзон, ҳам сифатлилиги бизни қувонтирди. Худди шундай ярмаркалар тез-тез ташкил этилиб туришини истардик.
Дарҳақиқат, ярмаркадан қарийб 20 турдаги қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ўрин олди. Худди шундай ярмарка Каттақўрғон шаҳрида ҳам ташкил этилди.
Самарқанд вилоят халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.