Ислом цивилизацияси марказида жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ўрин олади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишуви давомида бу ҳақида маълум қилинган.
Ушбу марказ пойдеворига Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йили Рамазон ҳайити куни тамал тоши қўйилган эди.
Марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилмоқда. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган.
Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилмоқда. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади. Жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X