Американинг илк голланд президенти
@uzbtarixkanal
Ақшнинг саккизинчи президенти Мартин ван Бурен 1782-йил 5-декабрда Ню-Ёркнинг Киндерҳук шаҳрида голланд муҳожирлари оиласида туғилган. У президент Эндрю Жексон даврида унинг котиби бўлиб ишлаган.
У 1837-1841-йиллардаги президентлик йилларида оддий америкаликларнинг президенти бўлмиш Эндрю Жексоннинг сиёсатини давом эттиришга ҳаракат қилган. У ҳам халқ президенти ва демократик партия асосчиларидан бўлган. Аммо унинг даврида 1837-йили молиявий инқироз юз берган.
Қизиқ факт: Мартин Ван Бурен — АҚШ фуқароси бўлган биринчи президент бўлган
Ундан олдинги барча президентлар Британия фуқаролари бўлган, яъни улар туғилган пайт АҚШ Британия таркибида бўлган.
У она тили сифатида голланд тилида гаплашган
@uzbtarixkanal