O'zbekzargarsanoati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг расмий телеграм саҳифаси.
Мурожаат учун телефон: +998999981119

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ишга_таклиф

"Dolphin jewellery" заргарлик бренди ушбу соҳага қизиқиши баланд бўлган ёшларни ишга таклиф қилади.

Профессионаллар томонидан заргарлик ҳунари ўргатилади.


Батафсил маълумот учун ушбу телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: +998998249099

@uzbekzargarsanoati


Давлат раҳбарининг Наманганга ташрифи мобайнида "Гавҳар груп" корхонасида ташкил этилган миллий брендлар кўргазма-шорумида "14&22 KARAT", "Butterfly", "Sofizar", "Carato" брендлари заргарлик маҳсулотлари намойиш этилди.

@uzbekzargarsanoati


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда юртимизда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётгани қайд этилди.

Президент кеча танишган заргарлик корхонасини мисол қилиб,
заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият
борлигини таъкидлади.


Шу боис, тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилинади. Соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади.

Мутасаддиларга Туркия тажрибаси асосида Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказни ишга тушириш топширилди.

@uzbekzargarsanoati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи

#25mar #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati


Давлатимиз раҳбари "GAVHAR GROUP" корхонасида ишлаётган заргарлар билан суҳбатлашди.

- Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олаяпмиз. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган. Очиғи, бундай имкониятлар ҳеч қайси давлатда йўқ. Лекин, юртимизда олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланаяпти. Олтин қазиб олинмайдиган мамлакатлар биздан кўп экспорт қилаяпти. Бу соҳада бироз кечикдик. Шунинг учун ишлаб чиқаришга қўшимча шароитлар яратаяпмиз. Бу ҳали бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз

, - деди Шавкат Мирзиёев.

@uzbekzargarsanoati


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонаси фаолияти билан танишувдан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Наманганскую область с ознакомления с деятельностью предприятия "Гавхар груп" в Янги-Наманганском районе.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #zargarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Ўзбекистонда 25 март — “Ер соати” куни.

“Ер соати”Ёввойи табиат умумжаҳон фонди томонидан глобал миқёсда ўтказиладиган тадбир. Ҳар йили март ойининг охирги шанбасида ўтадиган тадбирда чироқлар бир соатга ўчирилади. Шаҳарларнинг асосий чироқлари бундан мустасно. Тадбирдан кўзланган мақсад энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эътиборни жалб қилишдан иборат. 

Азиз юртдошлар, бугун бир соат мобайнида электр-энергиясидан фойдаланмаслигингизни, "Ер соати" акциясида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

@uzbekzargarsanoati


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

@uzbekzargarsanoati


#НаврўзHoliday

21 март -
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

@uzbekzargarsanoati


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи вакиллари мамлакат заргарлик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида, мазкур тармоқ йўналишида етакчи ўлкалар - Туркия ва Миср Араб Республикасига хизмат сафари амалга оширишди.

Ушбу ташриф мобайнида делегация вакиллари Миср Ишлаб чиқарувчилар федерацияси раҳбарияти ва ташкилотга аъзо корхоналар масъуллари билан учрашувда иштирок этдилар.

Юртимизда заргарлик тармоғида олиб борилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги қулай геолокацион жойлашув ва кўп минг сонли сайёҳлар ташриф буюрадиган, дунё цивилизациясида муҳим ўрин эгалловчи манзилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, томонлар ўртасида инвестицион масалалар муҳокама этилди.

@uzbekzargarsanoati



Показано 11 последних публикаций.