Ўсди юрт чинори самолар қадар,
Савлатига боқиб ҳайратда башар,
Қалбда шаҳд уйғонар эл, десам агар,
Ўзбеклар давлатин қудратига боқ,
Элнинг қўшиқлари яна-да янгроқ.
Шиддати улуғвор ўзбекларимсиз,
Ривожда барқарор ўзбекларимсиз,
Аҳилликда қош-у кўздекларимсиз,
Ўзбек ўлкасининг шуҳратига боқ,
Элнинг босган йўли аввалгидан оқ.
Фахрли тарихни яратган ўзи,
Йўлига оламни қаратган сўзи,
Ҳар томон юксалиб кенг дала тузи,
Ўзбек ўлкасининг шуҳратига боқ,
Ўзбекистон номи чақмоқдан чақноқ.
Гулшанга элтади сойлар сирлашиб,
Ойларга элтади йўллар бирлашиб,
Фаровон, бахтиёр эллар бирлашиб,
Ўзбек мамлакатин шавкатига боқ,
Янги Ўзбекистон яна янгироқ.
Водийлар, воҳалар жаннатмакон ер,
Алломалар туққан дилга дармон ер,
Ўзбектош улусга ҳисса қўшай дер,
Ўзбекистонимнинг жаннатига боқ,
Бунда бахшиларнинг куйлари янгроқ.
25.12.2024 йил
***
https://www.youtube.com/@uzbektosh_rejissyor***
https://t.me/uzbektoshijodi***
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.