Навоий вилоятида ҳам контрабанда тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича ҳолат қониқарли эмаслиги маълум бўлдиАниқланишича, Навоий вилояти ҳудудига тамаки маҳсулотлари қўшни чегарадош давлатлардан олиб кирилмайди, балки Водий вилоятлари орқали аввал Тошкент шаҳрига, кейичалик вилоятга чегарадош бўлган бошқа вилоятлар орқали олиб келиниб, қайта сотилади. Айни пайтда Навоий вилоятида ноқонуний тамаки маҳсулотлари улуши 24,5%, ташкил
қилади.Божхона қўмитасининг вилоят бошқармаси берган маълумотларига кўра, Навоий вилоятида 2024 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 420 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, қиймати 5 млрд. 126 млн. сўмлик ноқонуний контрабанда маҳсулотлари мусодара қилинибди.
Юқоридаги рақамлар ҳам кўрсатиб турибдики, вилоят вазият ростдан ҳам оғир. Бунга қарши самарали курашилмаса, вилоят кўрсатгичи баттар ёмонлаша бораверади. Бунда фақат битта ечим бор. У ҳам бўлса контрабандачиларга қарши ўта кескин ва муросасиз курашиш керак. Бундан бошқа йўл йўқ.
@burgutuzb