⚡️Тарихий воқеа. Ўзбекистонлик футболчи АПЛ клубига ўтди
Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилди. Бу ҳақда «Пахтакор» клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ клуби «Брентфорд» клубида давом эттиради.
Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар «Брентфорд»да ижарада асосида ўйнайди.
Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
Шу тариқа иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган «Пахтакор» академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди.
Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.
👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL