ХУДОНИНГ ҚЎЛ ИЗИ
“Ушбу белгиланган кутиш муддати тугамагунча, ўз никоҳ муаммоингизни ҳал қилишга киришманг”. Бу Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) талантидан эмас! Бу Энг Оқил Аллоҳнинг донолигидир. Холиқ Ўзининг махлуқи нимада заифлигини яхши билади. Эркак ўзининг ҳирси ва очкўзлиги билан виждонсизларча ақл-ҳушини йўқотган, бечора тул аёлни алдаши мумкин. Бева ўзининг бош таянчи ва ҳаёт манбаини эндигина йўқотди. Шунингдек, у ўз дилбарлигини йўқотган, ва никоҳ бозоридаги унинг қиймати пасайган бўлади. У ҳар бир похолни тутиб қолишга ҳаракат қилиши мумкин. Йиртқич унга таклиф бераётган пайтда, у ҳис-ҳаяжонли, бесаранжом аҳволда бўлади. Ҳимоясиз ҳолда, бева аёл шошқалоқликда унинг таклифини қабул қилишга тайёр бўлиши, эҳтимол. Буюк Психолог (Муҳаммад эмас, с.а.в.) эркаклар тарафидан жой-жойига қўйиладиган барча тузоқлар ҳақида аниғи билан билади. Шу ерда огоҳлантириш бўляпти – белгиланган муддатгача ҳеч қандай никоҳ!
Ажралишдан сўнг “Идда” уч ой давом этади. Бевага яна қўшимча 40 кун қўшиб берилади, токи ўзига келиб олиши ва мувозанат сақлаши учун. Шу билан бирга, агар унга янги никоҳ қуриш таклифи берилган пайти, бева бу таклифни ўз қариндошлари ва дўстлари билан муҳокама қилиш имкониятига ҳам эга бўлади. Шунингдек, мабодо у шошилинч қарор қабул қилиб қўйса-ю, бунинг ортидан чалкашиб кетиши мумкин бўлган тақдирда, мана шу тузоқдан ҳам қоча олган бўлади.
Наҳотки Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мана шундай сезилар-сезилмас фарқларни саҳрода ўн тўрт аср олдин ўйлаб топган ва ишлаб чиққан бўлса?! Хайҳот, сиз унга керагидан ортиқ баҳо бериб юборяпсиз! У яна бир бор такрорлашга мажбурки, Қуръоннинг Донишмандлиги – бу унинг махсули эмас, балки унинг Холиқи томонидан юборилгандир – “У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас”. Агар сиз Аллоҳнинг сўзларига ҳануз шубҳаланётган бўлсангиз, унда Унинг чақириғини қабул қилинг. У айтади:
“Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзиларга ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар”. (Қуръон, Исро: 8)
Дунёга чақириқ ташланди: ўн тўрт аср ўтиб ҳам яратилмаган, Қуръони Каримга ўхшаш Китобни яратишга уриниб кўрилсин! Бугунги кунда ўзларининг саноғи билан фаҳрланадиган 15 миллион кишилик араб-христианлар Қуръон услубида хутбалар ёзиб кўришди. Улар Қуръонга муносабатда, ундаги сўз ва фразаларни ўғирлаб, Бисмиллоҳни ҳам унутмаган ҳолда, плагиатга қўл уришди. Уларнинг энг замонавий уйдирмаларининг ҳар бир боби Қуръони Каримнинг биринчи ояти билан бошланади. Бунга инониш учун, сиз уни кўришингиз керак. Мана уларнинг инсон яратган янги “ваҳий”сининг фотосурати. (шу ерда китобнинг инглизча вариантида фотосурат келади - тарж.)
Бу, Қуръондан ўтадигани бўлмаслигига, яна бир далилдир. Агар уддалай олсангизлар, уриниб кўринглар. Чақириқ ҳалиям ўз кучида турибди. Муқаддас Қуръон – бу Аллоҳнинг Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ошкор қилган Сўзи бўлиб, у мўъжизаларнинг Мўъжизасидир!
“Ҳа, чиндан ҳам бу Мўъжиза!” (Руҳоний Босуорт Смит)
Китобдан парча-таржималар битди (ҳаммага раҳмат)
#Қуръон_мўжизалар_мўжизаси. Аҳмад Дийдот (25)