Уйғур оилалари хитойликлар билан яшашга мажбурланмоқда
"Бир оила бўлиб бирлашинг" шиори остида хитой миллатига мансуб бир миллиондан ошиқ амалдорлар уйғур оилалари билан бир уйда яшашга жўнатилди.
Улар ўзлари билан бирга пул, озиқ-овқат, кийим-кечак ёки мактаб анжомлари кўринишидаги совға-саломлар билан келишади. Моддий совғалар тортиқ қилишдан ташқари, амалдорлар уйғур оилаларига дунёвий билимларни ҳам улашиши даркор. Расман бу стратегия "тўрт туҳфа" номи билан машҳур бўлиб, бунинг маъноси шуки, давлат хизматчилари уйғурларга диний сиёсат, қонун-қоидалар ва ерлик хитойликлар маданияти тўғрисида билимлар берган ҳолда улар билан биргаликда бир оила бўлиб яшайди, бирга овқатланади, ишлайди ва таълим олади.
Ҳадяларни қабул қилган уйғур оилалари, - ихтиёрий ёки мажбурий, - хитойлик амалдорлар олдида, бунинг ортидан коммунистик партия олдида қарздорга айланади. Ўз-ўзидан уй эгаси мақоми меҳмонга дўнади.
Зарурий меҳмондорчилик одобини кўрсатиш ва шафқатсиз жазодан қутулиб қолиш учун уйғурлар хитойлик амалдорларнинг саволларига жавоб беришдан бош торта олмайди, бу эса давлат хизматчиларига уларнинг этник келиб чиқиши, ёши, даромади, сиёсий қараши, диний эътиқоди, таълим даражаси ва бошқа маълумотларни олишга ёрдам беради.
Уйғурларнинг уйи шунингдек "экстремизм" белгилари бор-йўқлиги бўйича ҳам тафтиш қилинади. "Экстремизм" аломатларига қуйидагилар киради: Ассоламу алайкум деб саломлашиш, мўмин-мусулмон кўринишида кийиниш, уйда Қуръон китобини сақлаш, рухсат этилмаган диний маросимларда қатнашиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.