Асосий вақтлари метан газ заправкаларида навбат кутиб ўтиб кетаётган ўзбегим.
Кеча Тошкентдан водийга Чуст томон йўл олдим. Тошкент вилояти томонда ҳам довон оша водийга кириб келишда Поп ва Чуст туманларида ҳам йўл четида метан газ заправкаларида турнақатор навбатда турган автоуловлар, уларни олдида сигара чеккан, чуқур ўйга ботган, вақтнинг тезроқ ўтиши учун уёқ—буёққа юриб турган, мошин рулига бошини қўйиб ухлаб қолган, телефонини чуқилаб ҳар хил хабарларни ўқиб вақтини ўткизаётган ҳайдовчиларни кўрдим.
"Турнақатор" деган сўз ҳам Ўзбекистонда айнан метан газ заправкаларида газ танқислиги фонида тилларда достон бўлиб, оммалашмоқда. Бу сўз кейинроқ айнан шу даврнинг тилсимига айланса не ажаб.
Тошкент вилоятида 100—200 метрли узун навбат, довон оша Поп ва Чуст туманларида км га айланади.
Кишилар умри, йили асаби, аслида жамият учун фойда келтирувчи иқтисодиётни айлантирувчи асосий фаол қатламнинг умри шу навбатларда ўтиб кетяпти.
Ва уйга кела солиб, уйдан 1 км узоқликдаги Чуст тумани маъмурий марказига кўча таксисида чиқишда маршрут йўл ҳақи 5 минг бўлганини эшитиб, тушуниб юқоридаги муаммолар менинг чўнтагимга таъсир этаётганини чуқур ҳис қилдим.
Тонгда сув сирти деярли музламаётган жорий илиқ қиш водий учун оғир келмоқда, кейинги қиш эса бундан ҳам оғир бўлса керак.