⚡️
Бугундан бошлаб пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланадиҚишлоқ хўжалиги вазирлигининг
хабар беришича, тижорат банклари томонидан (қўл терими учун)
1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.
Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида
9 октябрдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларидаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун) ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.
Бунда ушбу маблағнинг
2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан,
500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.
Обуна бўлинг 👉 @uzaxborot24