ҲАЁТДАГИ МУРАККАБ ОНЛАРДА ҚАНДАЙ ИБОДАТ ҚИЛИШ КЕРАК
1. Донолик сўраб ибодат қилинг.
Қийин вазиятларда тушкунликка тушиб тўғри қарор чиқаришга ожиз бўламиз. Шундай ҳолатларда Худодан донолик сўраш лозим.
2. Муқаддас Руҳ ёрдамини сўраб ибодат қилинг.
"Ўлим водийси зулмати"дан ёлғиз ўтишимиз шарт эмас. Муқаддас Руҳ бизга ёрдам беради, У Юпатувчидир.
3. Масиҳ онгига эга бўлишни сўраб ибодат қилинг.
Шунда У эътиборингизни қийинчиликка эмас, қийинчилик орқали сиз эришадиган ютуқларга қаратади.
4. Худодан кўпроқ Унинг ҳузурида бўлишингизни сўраб ибодат қилинг.
Қийинчилик кунларида кўп вақтингизни Унинг ҳузурида ўтказишингизга ёрдам беришини сўранг. Бу имонингиз ўсишига ва ҳар қандай шубҳаларни енгишга ёрдам беради, ғазабга таслим бўлишингизга йўл қўймайди, ҳар қандай шароитда миннатдор бўлишингизни ўргатади.
5. Муқаддас Каломга амал қилишингизни сўраб ибодат қилинг.
Қийинчилик пайтида инсонга мустаҳкам асос фақат Муқаддас Каломдир.
6. Сиз билан бўлаётган ҳар қандай ёмон ҳолатда яхшиликни кўра олишни сўраб ибодат қилинг.
Синовлардан кўпинча жавохирдан ҳам қимматбаҳо сабоқлар чиқарамиз. Шундай вазиятларда биз сўрасак, Унинг шуҳратини кўрамиз.
7. Фақат Унга суянишни сўраб ибодат қилинг.
Ундан сўрасангиз, У хурсанд бўлиб сизга суянч бўлади.
8. Бошқаларни кечиришни сўраб ибодат қилинг.
Бизга ҳиёнат қилишганида биз энг чуқур қайғуга тушиб қоламиз. Бизнинг мукофотимиз Худонинг қўлида. Кечиринг ва унинг асирлигидан озод бўлинг.
9. Ўзингизни кечиришингизни сўраб ибодат қилинг.
Омадсизлигимизнинг энг бош сабабчиси ўзимиз эканлигимиз ҳақидаги ўй-фикр бизни қийнайди. Афсус ва ўз-ўзимизни ҳукм қилиш қалбимизга азоб беради. Биз ўзимиз буни кўтара олмаймиз. Нотўғри қарорларимизнинг ҳосилини ўраётган бўлсак ҳам, Худо ҳалигача ёнимизда ва бунинг ортидаги беркитилган марҳаматни кўрсатмоқчи.
10. Умидсизликка тушмаслик учун ибодат қилинг.
Бу нарса ҳаётингизни тўфондай чўктириши мумкин. Мустаҳкам асосда турибман деганингизда, чарчоқ ҳолатида кўнглингиз қолиш ҳисси тўлқинлари лойга қормоқчи бўлади. Бугуннинг ўзида У вазиятингизни ўзгартиришга қодир!
Сторми Омартиан