#Отамиз_учун_ижод
Исодан топдим
Дунёни англолмай
Боримни бердим
Баъзан виждонимни
Оримни бердим
Меҳрига тўймадим
Зоримни бердим
Меҳр қайда?- десам
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Яқиним тўловсиз
Босмас бир қадам
Севганларинг севмас
Қилади алам
Отам, Онам ўтди
Ким деркан болам?
Десам Севги бўлган
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Дўст келиб, дўст кетди
Бари бевафо
Барчасидан топдим
Жонимга жафо
Бир кун ногоҳ келса
Бошга муаммо
Ёрдам сўраб дўстдан...
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Кўнглимни овловчи
Суҳбатдош майда
Дардларим рангини
Учратдим найда
Ғийбату нолишдан
Паноҳ айт қайда?
Суҳбати бергувчи
Ҳақиқий далда
Тиззада бир куни
Худода топдим
Мен учун жон берган
Исода топдим!
Энди қайга борай
Ўзинг айт, эй дўст
Айтсанг фақат рўй-рост
Сўзинг айт, эй дўст
Қайда десам бир кун
Борми айт, чин дўст?
Мени шартсиз севган
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Хамду сано бўлсин
Буюк Худога
Шундан қалбим тўлди
Нурга, зиёга
Содиқ ибтидодан
То интиҳога
Фақат, фақат ёлғиз
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Равшан Хизиров
Исодан топдим
Дунёни англолмай
Боримни бердим
Баъзан виждонимни
Оримни бердим
Меҳрига тўймадим
Зоримни бердим
Меҳр қайда?- десам
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Яқиним тўловсиз
Босмас бир қадам
Севганларинг севмас
Қилади алам
Отам, Онам ўтди
Ким деркан болам?
Десам Севги бўлган
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Дўст келиб, дўст кетди
Бари бевафо
Барчасидан топдим
Жонимга жафо
Бир кун ногоҳ келса
Бошга муаммо
Ёрдам сўраб дўстдан...
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Кўнглимни овловчи
Суҳбатдош майда
Дардларим рангини
Учратдим найда
Ғийбату нолишдан
Паноҳ айт қайда?
Суҳбати бергувчи
Ҳақиқий далда
Тиззада бир куни
Худода топдим
Мен учун жон берган
Исода топдим!
Энди қайга борай
Ўзинг айт, эй дўст
Айтсанг фақат рўй-рост
Сўзинг айт, эй дўст
Қайда десам бир кун
Борми айт, чин дўст?
Мени шартсиз севган
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Хамду сано бўлсин
Буюк Худога
Шундан қалбим тўлди
Нурга, зиёга
Содиқ ибтидодан
То интиҳога
Фақат, фақат ёлғиз
Худодан топдим
Мен учун жон берган
Исодан топдим!
Равшан Хизиров