#yangisi
...ва яна етмиш йил яшасам ёниб,
шам бўйи қоларканман.
Сизни кулдириш-чун менинг кўзларим
нам бўйи қоларканман.
Худога ёлвориб сўрасам сизни,
Қуръон варағига ўрасам сизни,
Нима деб илтижо этсам, сўзларим
кам бўйи қоларканман.
Ё лаънат ўқисам... раҳматга дўнса...
Яхшилик тиласам... заҳматга дўнса...
Уфф, ҳар нима бўлса, юрагим ярим,
Ғам бўйи қоларканман.
Сиздан ўтганда ҳам узрхоҳ менман,
Мен шундай ишқидан юраги кенгман,
Бошим эгавериб, эгганим сарим,
хам бўйи қоларканман.
Келманг (бу аниққа ўхшаб бормоқда),
Қайтиш уят бўлган бу янги чоғда.
Хаёлингиз билан, Аллоҳи Карим,
жам бўлиб қоларканман.
Ўткирбек Муҳаммад Собир
https://t.me/utkirbek_muhammadsobir
...ва яна етмиш йил яшасам ёниб,
шам бўйи қоларканман.
Сизни кулдириш-чун менинг кўзларим
нам бўйи қоларканман.
Худога ёлвориб сўрасам сизни,
Қуръон варағига ўрасам сизни,
Нима деб илтижо этсам, сўзларим
кам бўйи қоларканман.
Ё лаънат ўқисам... раҳматга дўнса...
Яхшилик тиласам... заҳматга дўнса...
Уфф, ҳар нима бўлса, юрагим ярим,
Ғам бўйи қоларканман.
Сиздан ўтганда ҳам узрхоҳ менман,
Мен шундай ишқидан юраги кенгман,
Бошим эгавериб, эгганим сарим,
хам бўйи қоларканман.
Келманг (бу аниққа ўхшаб бормоқда),
Қайтиш уят бўлган бу янги чоғда.
Хаёлингиз билан, Аллоҳи Карим,
жам бўлиб қоларканман.
Ўткирбек Муҳаммад Собир
https://t.me/utkirbek_muhammadsobir