Баҳодиршоҳ Зафар: сўнгги бобурий ҳукмдорнинг аянчли қисмати.
Ҳижрий 1275 йил 25 муҳаррам куни (милодий 1858 йил 4 декабрь) инглизлар Ҳиндистондаги Бобурийларнинг охирги подшоси Баҳодиршоҳ II ни тахтдан ағдарди ва мамлакатдан қувиб чиқарди. Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукмронлиги қарийб 3 аср давом этган эди. Улар бу мамлакатда Ислом дини шариатига мувофиқ ҳукм юритдилар ва у ерда катта шаҳарлар барпо қилдилар.
У 1837 – 58 йиллари рамзий жиҳатдан тож ва тахт вориси бўлса ҳам унинг на сиёсий, на ижтимоий ва на иқгисодий мустақиллиги қолган эди. Ўша пайтдаги инглиз генерал-губернатори Баходиршоҳга огоҳнома юбориб, унда Деҳлидаги Қизил қалъада яшаётган охирги подшоҳсан деб хабар беради. Бу эса Бобурийлар салтанати ниҳоясига етганини билдирарди. 1857 йилда мамлакатда инглизлар ҳукмронлигига қарши сипоҳийлар қўзғолони кўтарилиши билан халқ Баҳодиршоҳни қўзголон раҳбари ва Ҳиндистоннинг олий ҳукмрони деб эълон қилади ҳамда ундан оммани инглиз мустамлакачиларига қарши муқаддас курашга даъват этишни талаб қилади. Инглизлар шоҳни асир олиб, умрбод Мянма (Бирма)га сургун қилди. Баҳодиршоҳ II урду тилида Зафар тахаллуси билан ижод этган машҳур шоир ва моҳир хаттот ҳам эди. 1857 йил қўзғолонида унинг кўплаб ғазаллари йўқ қилинган бўлса-да кейинчалик “Куллиёти Зафар” номи билан унинг девони чоп этилган.
Баҳодиршоҳ Зафарнинг тариқат йўлини тутган сўфий бўлгани ҳақида ҳам хабарлар бор. У тахтга ўтиргунга қадар ўзининг уч шоҳ укаси Жаҳонгир, Салим ва Бобурдан фарқли, “камбағал олим ва дарвеш” сифатида яшаган. 1828 йилда, тахтга ўтиришидан ўн йил аввал майор Арчер “Зафар - озғин танали ва бўйли, содда кийим кийган, кўриниши қашшоқларга ўхшаган одам. Унинг кўриниши камбағал мунший ёки мударрисга ўхшайди”, деб ёзиб қолдирган.
Баҳодиршоҳ II ёки одатда ўзининг шоирлик тахаллуси билан машҳур бўлган Баҳодиршоҳ Зафарнинг асл исми Мирза Абу Зафар Сирожуддин Муҳаммад (1775 йил 24 октябрь – 1862 йил 7 ноябрь) Ҳиндистоннинг йигирманчи ва охирги бобурий императори эди.
Британия вассали бўлган император Баҳодиршоҳнинг кучи фақат девор билан ўралган Эски Деҳли (Шоҳжаҳанбад) шаҳри билан чекланган эди.
Инглизлар қалъани қамал қилиб, Баҳодиршоҳ мағлубиятга учраганидан сўнг унинг икки ўғли ва бир набираси босқинчилар томонидан отиб ташланган. Унинг ўзига ҳам ўта қўпол муомалада бўлишган.
1857 йилги Ҳиндистон қўзғолонида иштирок этганидан сўнг, инглизлар уни бир неча айбловлар бўйича айбдор деб топиб, 1858 йилда Британия назоратидаги Бирмадаги Рангунга сургун қилишди.
Мағлубиятдан сўнг шоҳ:
Ғозийлар қалбида токи иймон нури бор экан
Ҳиндистон қиличи Лондон тахти узра ялтирар, деб ёзган эди.
Бирмада сургунда вафот этган сўнгги бобурий шоҳнинг қабри яшириб келинган ва фақат 1991 йилда кенг оммага Баҳодиршоҳ Зафарнинг дафн этилган жойи аниқланган.
Ёқуб Умар тайёрлади.
https://t.me/ustozlar_uzbekistan