ЎҚИТУВЧИЛАР ПЕНСИЯГА УЛГУРИШАДИМИ?
Ижтимоий тармоқларда Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни тавсия қилинаётгани, постсовет ҳудудлар хусусан: Латвия, Литва, Молдова каби давлатлар аллақачон пенсия ёшини кўтаргани, фақат Ўзбекистон қолиб кетгани тўғрисидаги хабарлар кўпаймоқда.
Санъаткорларимиз ҳам бу борада клип олишиб 60 ёшда нафақага чиқиб хафа бўлиб ўтирган “ёшгина” қариялар тўғрисидаги тарғиботни бошлаб юборишган.
Хўш, бизнинг давлатимизга бу тавсия тўғри келадими?
Негаки, айнан мана шу Жаҳон банки томонидан кўрсатилган -1991 йилдан 2024 йилгача аҳоли ўсиш прогнозида Латвия давлатида аҳоли 26,92 фоизга, Молдова эса одамлар деярли тенг ярмига, яъни: 44,19 фоизга камайиб кетгани кўрсатилган. Бошқа давлатлар аҳолиси ҳам ҳам деярли шу атрофда камайган.
Ўзбекистон аҳолиси эса 79.43 фоизга, яъни 16 миллион 600 минг одамга кўпайган.
Хўш, нима учун Молдовани мисол келтириб қилинган тавсияда Ўзбекистон аҳолиси ўша давлатлар аҳолисидан 16 баробар кўп эканлиги ҳисобга олинмаган?
Нима учун миллионлаб ўзбекистонлик ёшлар ишсизлик туфайли чет давлатларга иш қидириб мардикорликка кетганидан кўз юмилган???
Нимага 37 миллондан зиёд аҳолининг нон топиши, кун кўриши учун иш ўринлари зарурлиги, ечим сифатида эса пенсияга эртароқ чиқариб иш ўринларини ёшларга бўшатиш лозимлиги ўйлаб кўрилмаган?
Ахир пенсиянерлар давлатнинг чўнтагини ўмариб эмас, ўттиз, қирқ йил ишлаб тўлаган солиқлари ҳисобидан пенсия пули олишади-ку!
Шунингдек, нима учун бу тавсияда Ўзбекистоннинг экологик фалокати – Оролнинг оқибатлари, унинг одамлар соғлигига таъсири, хусусан Хоразм, Қорақалпоқ аҳолисининг соч соқоли эрта оқариб, тишлари тўкилиб эрта қариётгани ҳисобга олинмаган?
Қолаверса, энг қийин касиб эгалари ўқитувчи устозларимиз бу ёшга ета олармикан? Улар ўзлари учун қачон яшайдилар?...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun