Ҳурматли жонкуяр Юртбошимиз бошчилигидаги Ўзбекистонимизнинг меҳнаткаш барча аҳолисини, фидоий меҳрибон халқимизни кириб келаётган 2025-йил Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, Яратгандан барчага соғлиқ, оилавий бахт узоқ-умр, эзгу ишларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилайман! Ҳурмат билан: муаллиф.
Кўнгли қордек оқ элим
Қани ёғса оппоқ қор,
Қалблардан кетса ғубор.
Тўрт фаслнинг ичида,
Қишнинг ҳам ўз ўрни бор.
Болалар тортса чана,
Бўлса қувонч тантана.
Қорбобо Қорқиз келиб,
Қўшиқлар айтса яна.
Тугамаса қиш тилаги,
Завқ олиб, эл юраги.
Дилларга севинч берар,
Ёшликнинг шўх эртаги.
Ёғса гулли лайлак қор,
Гўё учгай оқ тулпор.
Гўзал табиат сеҳридан,
Бўлгай олам беғубор.
Янги йилда барчага,
Қувонч омад бўлсин ёр.
Тунлари ёруғ бўлсин,
Яшнаб доим ҳур диёр!
Оппоқ қор заррасидек,
Тилаклари соф элим.
Кўп китобхон ёшлари,
Орзулари лимо-лим.
Қалби дарё меҳмондўст,
Доим тайёр кўк чойи,
Жаҳонни ҳам лол қилар,
Меҳнаткаш юрт чиройи.
Мангу турсин жаранглаб,
Халқнинг шодлик овози.
Юртбошим дер-"Халқ рози,
Бўлгай Яратган рози".
"Атроф муҳитни асраш,
Яшил иқтисодиёт" йилида
Бўлмасин асло армон,
Ҳеч бир инсон кўнглида!
Янги йилим, яхши йил,
Бўлгин бўлсин ғам нари!
Қутлуғ бўлсин барчага,
Бу сарҳисоб байрами!
Қорбобонинг қопидан,
Сочилсин саодат қори,
Аллоҳ мўъжизасидан,
Яшнасин бу ер шари,
Эзгу тилакка тўлсин,
Янги йилга қадамлар,
Ҳа оилам, юртим деб,
Яшагай чин одамлар!
Умрни ким эъзозлагай,
Шод йилига дегай хайр.
Индамаслар олами ҳам,,
Ибрат бизга қилсак сайр!
✍ Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun
Кўнгли қордек оқ элим
Қани ёғса оппоқ қор,
Қалблардан кетса ғубор.
Тўрт фаслнинг ичида,
Қишнинг ҳам ўз ўрни бор.
Болалар тортса чана,
Бўлса қувонч тантана.
Қорбобо Қорқиз келиб,
Қўшиқлар айтса яна.
Тугамаса қиш тилаги,
Завқ олиб, эл юраги.
Дилларга севинч берар,
Ёшликнинг шўх эртаги.
Ёғса гулли лайлак қор,
Гўё учгай оқ тулпор.
Гўзал табиат сеҳридан,
Бўлгай олам беғубор.
Янги йилда барчага,
Қувонч омад бўлсин ёр.
Тунлари ёруғ бўлсин,
Яшнаб доим ҳур диёр!
Оппоқ қор заррасидек,
Тилаклари соф элим.
Кўп китобхон ёшлари,
Орзулари лимо-лим.
Қалби дарё меҳмондўст,
Доим тайёр кўк чойи,
Жаҳонни ҳам лол қилар,
Меҳнаткаш юрт чиройи.
Мангу турсин жаранглаб,
Халқнинг шодлик овози.
Юртбошим дер-"Халқ рози,
Бўлгай Яратган рози".
"Атроф муҳитни асраш,
Яшил иқтисодиёт" йилида
Бўлмасин асло армон,
Ҳеч бир инсон кўнглида!
Янги йилим, яхши йил,
Бўлгин бўлсин ғам нари!
Қутлуғ бўлсин барчага,
Бу сарҳисоб байрами!
Қорбобонинг қопидан,
Сочилсин саодат қори,
Аллоҳ мўъжизасидан,
Яшнасин бу ер шари,
Эзгу тилакка тўлсин,
Янги йилга қадамлар,
Ҳа оилам, юртим деб,
Яшагай чин одамлар!
Умрни ким эъзозлагай,
Шод йилига дегай хайр.
Индамаслар олами ҳам,,
Ибрат бизга қилсак сайр!
✍ Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun